Ўзбек яккакурашчиси Флойд Мэйвезер компанияси билан шартнома имзолади

© FacebookБоец Махмуд Мурадов
Боец Махмуд Мурадов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маҳмуд Муродов ўтган йилнинг декабрида XFN чемпионлик камарини қўлга киритган

ТОШКЕНТ, 2 фев – Sputnik. Ўзбекистонлик аралаш қоидалар жангчиси Маҳмуд Муродов Флойд Мэйвезернинг "The Money Team" компанияси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Энди Муродов ушбу компания номидан жангларда иштирок этади. Шуни алоҳида қайд этиб ўтиш лозимки, Маҳмуд "TMT"даги илк ММА жангчиси ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Муродов ўтган йилнинг декабрида XFN чемпионлик камарини қўлга киритган.

"The Money Team" компанияси билан ўзбекистонлик боксчи Санжар Раҳмонов ҳам ҳамкорлик қилади.

Янгиликлар лентаси
0