ЎФА Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон терма жамоасини бошқариши ҳақидаги хабарни тасдиқламади

© Азиатская конфедерация футболаТренер сборной Узбекистана U23 Равшан Хайдаров
Тренер сборной Узбекистана U23 Равшан Хайдаров - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи борасидаги ҳар қандай хабар ЎФА сайтида расман чоп этилади

ТОШКЕНТ, 7 фев – Sputnik. Ўзбекистон Футбол ассоциацияси матбуот хизмати айрим ОАВларда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон миллий терма жамоасини ҳам бошқариши ҳақида берган хабарни тасдиқламади.

"Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи ҳисобланади. Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи борасидаги ҳар қандай хабар сайтимизда расман чоп этилади", деб маълум қилди ЎФФ матбуот хизмати.

Аввалроқ Ўзбекистон Футбол ассоциацияси матбуот хизмати терма жамоа мураббийи бўйича музокараларнинг якуний босқичи кетаётганлигини, агар у муваффақиятли якунланса, янги мураббий номини февраль охирида эълон қилиш режалаштирилганлигини айтганди.

Янгиликлар лентаси
0