Ўзбекистон Суперлигаси ғолибига 1 млрд сўм пул мукофоти берилади

Oбуна бўлиш
Про-лига, шунингдек, аёллар футболи ва мини-футбол баҳсларида ғолиблар учун мукофот пуллари жорий қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 10 фев — Sputnik. Ўзбек футболи тарихида биринчи марта Суперлига ва Про-лига, шунингдек, аёллар футболи ва мини-футбол баҳсларида ғолиблар учун мукофот пуллари жорий қилинмоқда. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар қилди.

Автомобилисты устроили кортеж, сопровождая автобус с футболистами - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ғалаба билан қайтган футболчиларни қаҳрамонлардек кутиб олди

Унга кўра, Суперлигада ғолиб чиққан жамоага 1 миллиард сўм миқдорида пул мукофоти берилади.

Бундан ташқари, кучли 6та-ўринни эгаллаган жамоалар ҳам мукофот пулларига эга бўлишади. Мос равишда 2-ўрин учун 800, 3-ўрин учун 700, 4-ўрин учун 600, 5-ўрин учун 500 ва 6-ўрин учун 400 млн сўм пул мукофоти берилади.

Про-лига ғолибига эса 300 миллион сўм берилади. 2- ва 3-ўрин соҳиблари мос равишда 200 ва 100 млн сўм мукофот пули билан рағбатлантирилади.

Аёллар футболи ва мини футболда 1-ўрин учун 300, 2-ўрин учун 200 ва 3-ўрин учун 100 млн сўм мукофот ажратилган.

Янгиликлар лентаси
0