Футзал, Осиё чемпионати - Ўзбекистон учинчи ўринда

© AFKМачт за третье место Узбекистан - Ирак на чемпионате Азии по футзалу
Мачт за третье место Узбекистан - Ирак на чемпионате Азии по футзалу - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тайпейда футзал бўйича бўлиб ўтган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси учинчи ўринни нақд қилиб қўйди.

ТОШКЕНТ, 11 фев – Sputnik. Бугун Хитойнинг Тайпей шаҳрида футзал бўйича Осиё чемпионатининг ярим финал ўйинлари бўлиб ўтмоқда, Uff.uz хабари асосида.

Айни дамда олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон — Ироқ ўйини якунига етган. Унинг натижаларига кўра Ўзбекистон жамоаси 4:4 (1:2)  ҳисобида ғалаба қозонган. Яъни асосий вақт давомида ҳисоб 4:4 бўлган. Пенальтилар натижаси бўйича 1:2 ҳисобда Ўзбекистон жамоаси ғалабани қўлга киритган.

Ушбу ғалаба билан Ўзбекистон футзал терма жамоси Осиё чемпионатинингбронза совриндорига айланди. Голлари муаллифлари: Чориев (3), Юнусов (26, 39) Ҳамроев (28).

Қуйида ушбу ўйиннинг энг ёрқин лаҳзаларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Терма жамоанинг асосий таркиби: 1. Рустам Умаров, 7. Дилшод Раҳматов, 8. Фарҳод Абдумавлонов, 11.Артур Юнусов, 14. Константин Свиридов.

Захирадагилар: 12. Акмал Ҳазратқулов, 6.Илҳом Ҳамроев, 10.Даврон Чориев, 9.Даврон Абдураҳмонов, 4.Ихтиёр Ропиев, 13.Ҳусниддин Нишонов, 5.Дилмурод Шавкатов, 3.Машраб Одилов, 2.Анасхон Раҳматов

Эслатиб ўтамиз, бугун маҳаллий вақт билан 19:00да яна бир ярим финал жанги Эрон ва Япония жамоалари орасида бўлиб ўтади.

Янгиликлар лентаси
0