Хабиб Нурмагомедов UFC чемпиони бўлди

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишТренировка бойца Хабиба Нурмагомедова
Тренировка бойца Хабиба Нурмагомедова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиялик аралаш яккакурашчи тарихда биринчи бор Мутлақ жанговар чемпионат (UFC) ғолиби бўлди.

ТОШКЕНТ, 8 апр – Sputnik. Россиялик машҳур яккакурашчи Ҳабиб Нурмагомедов UFC чемпионлик камарини қўлга киритди, деб хабар қилмоқда Р-Спорт.

Кеча, 7 апрель куни Нью Йоркда бўлиб ўтган беш раундли жангда барча ҳакамлар россиялик спортчининг ғалабасини қайд этишди.Ушбу жанг енгил вазнда кураш олиб борувчи енгилмас россиялик спортчи карьерасида 26-жанг ва 26-ғалаба бўлди.

Эслатиб ўтамиз, UFC камари учун бўлиб ўтган ушбу жангни мухлислар узоқ кутишган эди. Жанг турли сабабларга кўра 4 маротаба қолдирилган, Ҳабибнинг рақиблари эса 3 маротаба ўзгарган эди.

Жанг бўлишидан 2 кун олдин эса, рақиб жамоаси вакили, аралаш яккакурчи Конор Макгрегор Нурмагомедов ва бошқа жангчилар ўтирган автобусга хужум қилиб, темир устун билан унинг ойнасини синдирган эди. Ушбу қилмиши учун собиқ чемпион суд олдида жавоб беришига тўғри келади.

Эътиборингиз учун Нурмагомедов ҳақида бир неча қизиқ фактларни келтирамиз, Sputnik Қирғизистонга асосан.

Ҳабиб Нурмагомедов Доғистонда, 1988 йилда туғилган. Унинг отаси — эркин кураш ва самбо бўйича Украина чемпиони, спорт устаси. Амакиси — жанговар самбо бўйича жаҳон чемпиони, тоғаси — самбо бўйича спорт устаси.

Хабиб Нурмагомедов прилетел в Андижан на свадьбу друга - Sputnik Ўзбекистон
Ҳабиб Нурмагомедов нима учун Андижонга келгани маълум бўлди

Ҳабиб 5 ёшидан отаси қўл остида самбо билан шуғулланишни бошлаган. 13 ёшида аралаш яккакураш билан қизиқиб, дзюдо билан шуғуллана бошлаган.

Ҳабиб машҳур россиялик аралаш яккакурашчи Фёдор Емельяненкодек бўлишни истайди. Унинг сўзларига кўра "Фёдор жангда ғалаба қозонса ҳам, бой берса ҳам — ўзинини бир хил хотиржам тутади. Улкан ютуқларга эришса-да, ҳаётда ўзини камтарона тутади, бирор марта ножўя иш қилганини эшитмаганман", — деган эди Ҳабиб Емельяненко ҳақида.

19 ёшида Ҳабиб, оиласига ёрдам бериш мақсадида, спортни ташлаб қўриқчилик ишига кирмоқчи бўлганда отаси рухсат бермаган ва янада кучлироқ шуғулланишга мажбур қилган эди.

Тренировка бойца Хабиба Нурмагомедова - Sputnik Ўзбекистон
MMA юлдузи Ҳабиб Нурмагомедов Ўзбекистонда семинар ўтказади

2005-2008 йилларда Ҳабиб жанговар самбо бўйича бир неча турнирларда Россия ва жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритди.

Ҳабиб Нурмагомедов мусулмон бўлани туфайли ҳеч қачон ичмаган ва чекмаган. Спортчи ўзининг оилавий ҳаётини омма назаридан четда сақлаб туришга ҳаракат қилади.   

Ҳабибнинг муваффақиятларини инстаграм орқали 3 миллиондан ортиқ киши кузатиб боради.

Ҳабиб Нурмагомедов 2012 йилдан буён UFC жангларида иштирок этиб келади. Айни дамда у АҚШда яшаб, ўша ердам машғулотлар ўтказиб келмоқда.

UFC талабига биноан, Ҳабиб ўзига тахаллус топишга мажбур бўлган эди, чунки UFC мутахассислари айтишига қараганда Ҳабибнинг исми ва фамилияси АҚШликлар эслаб қолиши учун жуда узун бўлган. Ўшанда Ҳабиб отаси билан маслаҳатлашиб ўзига "Бургут" (Eagle) тахаллусини олган эди.

Ҳабиб Нурмагомедов ва Эл Яквинта жангидаги энг қизиқ лавҳаларни қуйида томоши қилишингиз мумкин.

Янгиликлар лентаси
0