"Реал Мадрид" клуби вакиллари 22 май куни Тошкентга учиб келади

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишФутбол. Лига чемпионов. Финал. Матч "Реал" - "Атлетико"
Футбол. Лига чемпионов. Финал. Матч Реал - Атлетико - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташриф доирасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти билан учрашув, матбуот анжумани ҳамда Real Madrid Foundation Clinic дастури бўйича ташкил этилаётган футбол академияси бинолари барпо этиладиган жой билан танишув тадбирлари бўлиб ўтади

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Жорий йилнинг 22 май куни "Қироллик клуби" академиясининг менежерлари Real Madrid Foundation Clinic дастури бўйича Ўзбекистонда ташкил этилаётган футбол академияси бинолари барпо этиладиган жой билан танишиш мақсадида Тошкентга ташриф буюришади.

Ўзбекистонда хорижлик футбол мутахассислари солиқлардан озод этилади
Шунингдек, ташриф доирасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти билан учрашув ва матбуот анжумани ўтказилади.

"Clinics" дастури бўйича Тошкентда болалар мураббийлари учун ўқув курслари июнь ойидан бошланишини ҳам таъкидлаб ўтиш керак.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг январь ойида Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол федерацияси 1-вице президенти Умид Аҳмаджонов Испанияга ташриф буюриб, "Реал Мадрид" клуби академияси директори Хулио Ронко билан учрашув ўтказган эди.

Ушбу учрашувда "Қироллик клуби"нинг Real Madrid Foundation Clinic дастури асосида Ўзбекистонда "Реал Мадрид" клубининг футбол мактабини очиш, "Реал Мадрид"да фаолият юритаётган мураббийларни Ўзбекистонга олиб келиш, улар иштирокида футбол мактабларимизда машғулотлар ўтказиш, футболчилар билан ишлаш жараёнлари ҳақида ўз тажрибалари билан ўртоқлашиш бўйича келишув имзоланган эди.

Шунингдек, Real Madrid Foundation ва ЎФА ўртасида имзоланган «Реал Мадрид» академиясинг "Clinics" дастури доирасида Ўзбекистонда ва Испанияда болалар ва мураббийлар курсини ўтказиш бўйича ҳам ҳамкорлик келишувига эришилган.

Янгиликлар лентаси
0