Ўзбекистонлик парадзюдочилар Жаҳон кубогида еттита медални қўлга киритди

© Пресс служба НОК УзбекистанаПарадзюдоисты Узбекистана завоевали семь медалей на Кубке мира
Парадзюдоисты Узбекистана завоевали семь медалей на Кубке мира - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон кубоги якунларига кўра умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади

ТОШКЕНТ, 25 апр – Sputnik. Парадзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган Жаҳон кубогида еттита медалга сазовор бўлишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистонлик паралимпиядачи Дониёр Солиев - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик пара-атлетикачилар Жаҳон ва Осиё рекордини янгиладилар

Ўзбекистонлик спортчилар ушбу мусобақада битта олтин, бешта кумуш ва битта бронза медали соҳибига айландилар.

Эркаклар ўртасида бўлиб ўтган баҳсларда Рио 2016 Паралимпия ўйинлари ғолиби Шерзод Намозов олтин, Ширин Шарипов, Феруз Сайидов, Нурбек Мирзаев кумуш ва Ўткир Ниғматовлар бронза медал соҳибларига айланишди.

Аёллар ўртасидаги беллашувларда Ферузахон Юсупова кумуш, Севинч Салаева эса бронза медали билан кифояланди. Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон кубоги якунларига кўра умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

Ушбу нуфузли мусобақада жаҳоннинг 35 мамлакатидан 224 нафар спортчи иштирок этди.

Янгиликлар лентаси
0