Ота-онасиз болалар ўртасидаги ЖЧда Ўзбекистон жамоаси Россияга қарши майдонга тушади

© Spuntik / Стас ЭтвешСборная Узбекистана на турнире "Будущее зависит от тебя"
Сборная Узбекистана на турнире Будущее зависит от тебя - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мазкур мусобақа ғолиблари учун бош мукофот Лондоннинг "Арсенал" клубига саёҳат бўлади

ТОШКЕНТ, 11 май — Sputnik. "Келажак сенга боғлиқ" номи остида Москвада бошланган ота-она қаровисиз болалар ўртасида футбол бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон жамоаси ҳам қатнашади.

Мусобақа 11 майдан 16 майгача Москвадаги "Сапсан-Арена" стадионида бўлиб ўтади. Унда 21 мамлакатнинг 14 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўғил-қизларидан иборат 24 жамоа иштирок этади. Жаҳон чемпионатида Англия, Беларусь, Бразилия, Бурунди, Боливия, Миср, Ҳиндистон, Индонезия, Қозоғистон, Кения, Либерия, Маврикий, Мексика, Непал, Покистон, Россия, АҚШ, Тожикистон, Танзания, Ўзбекистон ва Филиппин жамоалари ғолиблик учун курашади.

Футболист на поле - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон "Футбол дўстлик учун" лойиҳасида иккинчи бор иштирок этади

Гуруҳ босқичи ўйинлари 12,13,14 май кунлари, ярим финал ва финал ўйинлари 16 май куни бўлиб ўтади.

Турнирда қатнашаётган болалар шунингдек, Кремл ва Қизил майдон бўйлаб сайрга чиқишади, Буюк Британиянинг Россиядаги элчиси қароргоҳида улар учун қабул уюштирилади, Москва дарёсида яхтада саёҳат қилишади.

Алишер Усмоновнинг шахсий қўллаб-қувватлаши туфайли мусобақа ғолиблари учун бош мукофот Лондоннинг "Арсенал" клубига саёҳат бўлади. Буюк Британия пойтахтида болалар "Арсенал" ўсмирлар академиясидаги тенгдошлари билан ўртоқлик учрашуви ўтказишади, Англия премьер-лигаси баҳсини томоша қилишади ва клуб футболчиларининг ёпиқ машғулотларини кузатишади.

Кубок чемпионата мира 2018 по футболу - Sputnik Ўзбекистон
Sputnik футбол бўйича жаҳон чемпионатига бағишланган лойиҳани йўлга қўйди

Бундан ташқари, турнир доирасида футболчи ўғил-қизлар иштирокида ёшлар Конгресси ташкил этилади. Давра суҳбатида улар ўз шахсий тажриба ва мулоҳазалари билан ўртоқлашадилар.

Ота-онасиз болалар ўртасидаги "Келажак сенга боғлиқ" халқаро турнирининг мақсади ота-она меҳридан мосуво бўлган ёки катталар қаровисиз қолган болаларга муваффақият қозониш ва жаҳонда энг оммабоп спорт тури бўлган футбол орқали ўз келажакларини яратишга имконият тақдим этишдан иборат.

Лойиҳа келажакда бутун дунёдаги ота-она қаровисиз қолган болалар ҳаётини яхшилашга йўналтирилган.

Мусобақанинг 13 йиллик тарихида унда ўнга яқин давлатдаги болалар уйлари ва мактаб-интернатларининг 5 мингдан ортиқ жамоалари иштирок этган. 2005 йилдан буён 39 мингдан ортиқ ўғил-қизлар мусобақа ғолиблиги учун майдонга тушишган.

Янгиликлар лентаси
0