Рональдуга ўз расмини совға қилишди

Рональдуга ўз расмини совға қилишди

274
(Янгиланган 14:11 11.06.2018)
Очиқ машғулот вақтида Роналдуга унинг портретини совға қилишди. Портретда Криштиану Саранск шаҳри манзарасида тасвирланган.

ТОШКЕНТ, 11 июн — Sputnik. Криштиану Роналдуга Москва вилоятида бўлиб ўтган очиқ машғулот вақтида ўз портретини совға  қилишди.

10 июнь куни бўлиб ўтган очиқ машғулот вақтида москвалик рассом Андрей Шатилов Роналдуга унинг портретини совға қилди. Портретда Криштиану Саранск шаҳри манзараисда тасвирланган.

"Реал" ўйинчиси, албатта, ҳеч қачон Саранскда бўлмаган, лекин Португалия ва Эрон жамоасининг ўйини айнан ушбу шаҳарда бўлиб ўтиши режалаштирилган.  

Айтиш жоизки, ҳақиқий футбол мухлиси бўлган рассом Андрей Шатилов Жаҳон чемпионати олдидан Россиянинг футбол ўйинлари бўлиб ўтадиган 11та шаҳри манзарасида 11 дунё футбол юлдузлари тасвирланган расмлар сериясини чизган.

Эслатиб ўтамиз, 9 июнь куни Португалия терма жамоаси Москвага етиб келган эди. Жамоа Жаҳон Чемпионатига тайёрланиш учун Москва вилоятининг Кратово шаҳарчасига жойлаштирилган эди.#ПРЯМАЯТРАНСЛЯЦИЯ Прибытие португальской сборной и Роналду на тренировочную базу в Кратово #ЧМ2018 https://t.co/RSLuOZAC8E

 

274