Пахтакор из узбекистанцев живущих в Москве стал победителем турнира МФС

Москвадаги “Пахтакор” жамоаси Миллатлараро футбол иттифоқи турнирида ғолиб бўлди

164
Миллатлараро футбол иттифоқи мусобақаси шу йилнинг 9 апрелида бошланган эди. Мазкур мусобақада турли миллий-маданий уюшмалар вакилларидан ташкил топган 16 жамоа қатнашди.

ТОШКЕНТ, 13 июн – Sputnik. Москвада 2018 йилги жаҳон чемпионатига бағишлаб ўтказилган Миллатлараро футбол иттифоқи мусобақаси финалида “Пахтакор” жамоаси “KG – Лига” жамоасини мағлубиятга учратди ва 1-ўринни қўлга киритди. Бу ҳақда Миллатлараро футбол иттифоқи хабар қилди.

Москвада яшаётган ўзбекистонликлардан ташкил топган “Пахтакор” жамоаси ярим финал баҳсида россиялик немисларнинг “РусДойч” терма жамоасини пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди ( 5 : 4 ).

Финалда “Пахтакор” қирғизистонликларнинг “KG – Лига” жамоаси устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Миллатлараро футбол иттифоқи мусобақаси шу йилнинг 9 апрелида бошланган эди. Мазкур мусобақада турли миллий-маданий уюшмалар вакилларидан ташкил топган 16 жамоа қатнашди.

 

164