Россия илк бор ЖЧнинг чорак финалига чиқди!

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишФутбол. ЧМ-2018. Матч Испания - Россия
Футбол. ЧМ-2018. Матч Испания - Россия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ва Испания терма жамоалари орасида бўлиб ўтган ўйин асосий вақтда 1:1 ҳисоб билан якунланди. Энди ўйин тақдири қўшимча вақтда ҳал бўлади.

ТОШКЕНТ, 1 июл — Sputnik. Жаҳон Чемпионатининг 1/8 финалида Россия ва Испания терма жамоалари орасида бўлиб ўтган ўйин асосий вақтда 1:1 ҳисоб билан якунланди. 

Ўйин давомида Испания жамоаси бироз устунлик қилишга қарамасдан (74% — 26%)  Россия тўғри ҳимоя стратегиясиядан фойдаланиши натижасида Испания жамоаси учун гол уиш имконияти жуда кам бўлди. Жамоанинг энг кучли форварди Диего Коста бирор марта ҳам дарвозага зарба йўллашга имкон беримади.

Иккала гол ҳам бириничи таймда урилди. Биринчи тўп жарима майдончасида йиқилиб тушган Игнашевичнинг оёғига тегиб Россия дарвозасини ишғол қилди.

Иккинчи голни эса Дзюба 11 метрли жарима тўпи орқали уришга муваффақ бўлди.

Айни дамда ҳакамлар қўшимча вақт берилиши ҳақида эълон қилишган. Ўйин тақдири яқин 30 дақиқа ичида ҳал бўлиши керак.

22 дақиқа давом этган қўшимча вақт давомида ҳам ҳисоб ўзгармади. Энди  жамоалар тақдирини сўнгги имконият — пенальтилар серияси ҳал қилади. 

Москвада айни шу дамда кучли ёмғир бошланди. 

Пенальтилар серияси 3:4 ҳисобда Россия ғалабаси билан тугади. Россия ўз тарихида биринчи бор Жаҳон чемпионатининг чорак финалига чиқди. Яна кимсан Испания устиадан ғалаба қозониб! 

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишФутбол. ЧМ-2018. Матч Испания - Россия
Футбол. ЧМ-2018. Матч Испания - Россия - Sputnik Ўзбекистон
Футбол. ЧМ-2018. Матч Испания - Россия

Янгиликлар лентаси
0