Ўзбекистонлик шахматчи Буюк Британиядаги очиқ чемпионатда ғолиб бўлди

© Пресс служба НОК УзбекистанаУзбекский шахматист Сирожиддин Зайниддинов
Узбекский шахматист Сирожиддин Зайниддинов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сирожиддин Зайниддинов 2004 ва 2008 йилги заиф эшитувчи ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби, 2015 йилги Осиё чемпиони ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 17 июл – Sputnik. Буюк Британиянинг Манчестер шаҳрида заиф эшитувчилар ўртасида бўлиб ўтган шахмат Олимпиадаси доирасида ташкил этилган очиқ чемпионатда ўзбекистонлик шахматчи Сирожиддин Зайниддинов ғолибликни қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

30 нафар шахматчи қатнашган очиқ чемпионат якунларига кўра 8 очко жамғарган Сирожиддин биринчи ўринни қўлга киритди.

Сирожиддин Зайниддинов 2004 ва 2008 йилги заиф эшитувчи ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби, 2015 йилги Осиё чемпиони ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Сирожиддин аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан икки хонали уй билан тақдирланганди.

Янгиликлар лентаси
0