Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларида Ўзбекистон 5 ўринни эгаллади

428
Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларида Ўзбекистон 33та медал қўлга киритиб 5 ўринни эгаллади.

ТОШКЕНТ, 9 сен – Sputnik. Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларида Ўзбекистон жами 33та медал қўлга киритди, деб хабар қилмоқда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати.

Энг томошабоп бўлган, кўпкари баҳслари финалида Ўзбекистон жамоаси мезбон Қирғизистонга 32:9 ҳисобида имкониятни бой бериб, кумуш медални қўлга киритди. Кўпкари беллашувларида 11 та давлатдан ташриф буюрган жамоалар иштирок этиб, Ўзбекистон жамоаси Бошқирдистон, Франция ва Қозоғистон жамоаларини мағлубиятга учрата олди.

Самбо бўйича ўтказилган баҳсларда ҳам вакилларимиз салмоқли натижаларни қўлга киритишди. Юртдошларимиз Давлат Самраев (-62 кг), Бекзод Каримов мутлақ вазн тоифасида олтин медаль билан тақдирланган бўлса, Омон Ғаниев (-52кг), Шербек Рўзиев (-68кг) кумуш медалга сазовор бўлди.

Қирғизистон Республикасининг Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтаётган Бутунжаҳон кўчманчи халқлар ўйинларининг бешинчи кунида спортчиларимиз кураш ва самбо бўйича ҳам баҳсларга киришгани, курашчиларимиз Мухриддин Тиловов (-66кг) ва Темурхон Тўраев (-81 кг) ўйинларнинг олтин медалини қўлга киритишгани ҳамда кўпкаричиларимиз финал чиқишгани ҳақида хабар берган эдик.

Шундай қилиб, мазкур ўйинлардан илк бора расман иштирок этаётган Ўзбекистон спорт делегацияси якуний натижаларга кўра жами 33 та медални (7 та олтин, 8 та кумуш, 18 та бронза) қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллади.

Ўзбекистон делегацияси 13 та спорт тури бўйича 58 нафар спортчи билан иштирок этиб, кураш, самбо, гюлеш (Азарбайжон кураши), аширтмали аба гюлеши (Туркия кураши), алиш кураши (Қирғизистон кураши), қирғиз кураши, армрестлинг, мас-рестлинг, лочин ови, улоқ кўпкари, отда енгиш турлари бўйича медалларни қўлга киритди.

Бекзод Каримов стал победителем в турнире по самбо на Всемирных играх кочевников
© Foto : Павел Антонов
Бекзод Каримов стал победителем в турнире по самбо на Всемирных играх кочевников
428