Тренировка бойца Хабиба Нурмагомедова

Ҳабиб Макгрегорни енгди

524
Ҳабиб Макгрегорни 4 раундда бўғиш услубида таслим қилди.

ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Бир неча дақиқа олдин Лас-Вегасда россиялик аралаш яккакурашчи Ҳабиби Нурмагомедов Коннор Макгрегорни таслим қилди ва Абсолют жанговар чемпионатнинг енгил вазнидаги чемпионлик камарини ҳимоя қилди.

© AP Photo / John Locher
Бой Хабиба Нурмагомедова с Коннором Макгрегором

"Ҳабиб Коннорни жангнинг 4 раундида бўғиш услубида таслим қилди", - дейилган хабарда. 

​Эслатиб ўтамиз, ушбу жанг кўпчиллик экспертлар томонидан “йил жанги” деб эълон қилинган ва ушбу спорт турининг барча ишқибозлари томонидан кутилган эди. Ушбу ғалаба Хабиб карьерасида 27 жангда 27-ғалаба бўлди. UFC сериясида эса 11 жангда 11-ғалаба. 

524