Йил охирига қадар Тошкентда камондан отиш спорт мажмуаси очилади

© Sputnik / Медиабанкка ўтишВсемирные игры кочевников-2016
Всемирные игры кочевников-2016 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2018 йил охирига қадар камондан отиш янги спорт иншоотини фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 22 ноя - Sputnik. Йил якунига қадар Тошкентда яна бир замонавий спорт иншооти бунёд этилади, деб хабар қилмоқда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Шавкат Мирзиёев провел совещание по развитию спорта - Sputnik Ўзбекистон
Бадантарбия ва олимпия марказлари: спорт соҳаси бўйича топшириқлар берилди

Айни пайтда Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернатида жаҳон стандартларига жавоб берадиган камондан отиш базасининг қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов мазкур базанинг қурилиш жараёнини кўздан кечирган. Иншоот шу йил охиригача фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Мазкур спорт иншооти қуриб битказилганидан сўнг, бу ерда халқаро спорт мусобақалари, ўқув-машғулот йиғинларини ҳам ўтказиш мумкин бўлади. Базада спортчи ва мураббийлар учун барча шароитлар яратилади. Камондан отиш федерацияси ҳам ана шу ерда жойлашади.

Янгиликлар лентаси
0