Национальная сборная Узбекистана под руководством Эктора Купера прибыла в Брисбен

Эктор Купер Осиё Кубогига кимлар билан тайёргарлик кўради

613
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 15-29 декабрь кунлари Туркияда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказади.

ТОШКЕНТ, 7 дек - Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер 15-29 декабрь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтадиган йиғинга жалб қилинган футболчилар рўйхатини эълон қилди, деб хабар қилди Ўзбекистон футбол ассоциасияси матбуот хизмати.

Купер 2018 йил 15-29 декабрь кунлари ўтказиладиган ўқув-йиғин машғулотларига 27 нафар футболчини чақирди.

Дарвозабонлар: Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Ўткир Юсупов (“Қўқон-1912”), Санжар Қувватов (“Насаф”), Жавоҳир Илёсов (“Металлург”).

Ҳимоячилар: Егор Кримец (“Пахтакор”), Анзур Исмоилов (“Локомотив”), Достон Турсунов (“Нефтчи”), Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Олег Зотеев (“Локомотив”), Фаррух Сайфиев (“Пахтакор”), Акмал Шораҳмедов (“Пахтакор”), Даврон Ҳошимов (“Навбаҳор”).

Ярим ҳимоячилар: Одил Ҳамробеков (“Насаф”), Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”, Хитой), Отабек Шукуров (“Шаржа”, БАА), Дилшод Раҳматуллаев (“Пахтакор”), Фозил Мусаев, (“Жубило Ивата”, Япония), Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Азиз Турғунбаев (“Навбаҳор”), Достон Ҳамдамов (“Анжи”, Россия), Жасур Яхшибоев (“Пахтакор”), Жавоҳир Сидиқов (“Қўқон-1912”), Икром Алибоев (“Локомотив”), Элдор Шомуродов (“Ростов”, Россия).

Ҳужумчилар: Марат Бикмаев (“Локомотив”), Сардор Рашидов (“Локомотив”), Иван Нагаев (“Қизилқум”).

Туркиядаги йиғинда миллий терма жамоа Осиё кубогига тайёргарлик кўради. Терма жамоа аъзолари 29 декабрь куни Ўзбекистонга қайтиб келишади. Кейин эса 2 январь куни Осиё кубогида қатнашиш учун Бирлашган Араб Амирликларига учиб кетишади. 

Аввалроқ эктор Купер Мухлислар Осиё кубогига борадиган таркибда умуман янги номларни кўришлари ҳам мумкин бўлишини маълум қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги Бирлашган Араб Амирликларида келаси йил 5 январдан 1 февралигача бўлиб ўтади. Ўзбекиситон терма жамоаси F гуруҳида Япония, Уммон ва Туркманистон билан майдонга тушади.

 

613