Равшан Эрматов Сурия – Фаластин учрашувини бошқаради

© Sputnik / Рамиль СитдиковГлавный судья Равшан Ирматов.
Главный судья Равшан Ирматов. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Унга Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади.

ТОШКЕНТ, 5 янв  — Sputnik. 6 январь куни Осиё Кубоги 1-туридан ўрин олган Сурия – Фаластин учрашувини ўзбекистонлик ҳакам Равшан Эрматов бошқариб боради. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар қилди.

Равшан Ирматов - Sputnik Ўзбекистон
Равшан Эрматов Василий Уткинга совға бериб юборди

Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади. Дарвоза ортида эса Ильгиз Танташев ва Валентин Коваленко ишлайди. Тўртинчи ҳакам – Сергей Гришченко (Қирғизстон).

Бугун, 5 январь куни БААда Осиё Кубоги старт олади. Очилиш учрашувида БАА терма жамоаси Баҳрайн билан куч синашади.

Ушбу учрашувни иорданиялик Адҳам Муҳаммад бошқариб боради.

Янгиликлар лентаси
0