Ўзбекистон-Австралия учрашувига ким судьялик қилиши маълум бўлди

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишГлавный судья во время футбольного матча
Главный судья во время футбольного матча - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Учрашув Осиё кубогининг 1/8 финали доирасида 21 январ куни ўтказилади

ТОШКЕНТ, 19 янв - Sputnik. Осиё кубоги-2019 ўйинларида Ўзбекистон ва Австралия терма жамоаси учрашувига Абдулраҳмон Иброҳим ал-Жассим раҳбарлигидаги Қатарлик судьялар бригадаси ҳакамлик қилади, деб хабар берди Ўзбекистон футбол Ассоциацияси матбуот-хизмати.

Ўзбекистон-Япония учрашуви. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон-Япония баҳси: энг қизиқарли лаҳзалар

Линияда унга Толиб Салим Ал-Маррий ва Сауд Аҳмад Ал-Макалеҳлар ёрдам беришади.

Дарвоза ортида қатарлик арбитрлар - Хамис Муҳаммад Ал-Маррий ва Ахмад Абу Бакр Саид Ал-Кафлар ишлашади. Захирадаги рефери - шри-ланкалик Дения Гедара Палита. 

Учрашув 21 январь куни Ал-Айндаги "Халифа бин Зайд" стадионида маҳаллий вақт билан соат 18:00да (Тошкент вақти билан соат 19:00да) бошланади.

Илгариров футбол шарҳловчиси Олег Дмитриев Sputnikка берган интервьюсида Австралияга Ўзбекистон билан 1/8 учрашувида "инглизлар футболига ўхшамаган ўйин" панд бериши мумкинлигини айтган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги "F" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади. Эндиликда "бўрилар" нимчорак финалда Австралия терма жамоасига қарши баҳс олиб боришади.

Болельщики сборной Узбекистана на трибунах перед матчем Кубка Азии - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик футбол мухлислари Дубай кўчаларида рақсга тушмоқда

Унгача эса терма жамоа аъзолари Ал-Айнда машғулотларни давом эттиришади.

Нимчорак финалда ўзаро баҳс олиб борадиган жуфтликлар билан танишинг:

20 январь Иордания - Вьетнам; 20 январь Таиланд - Хитой; 20 январь Эрон - Уммон; 21 январь Япония - Саудия Арабистони; 21 январь Австралия - Ўзбекистон; 21 январь БАА - Қирғизистон; 22 январь Жанубий Корея - Баҳрайн; 22 январь Қатар - Ироқ.

Янгиликлар лентаси
0