Ўзбек футболи юлдузи Осиё кубогидан сўнг 10 минг доллар жаримага тортилди

© Ассоциация футбола УзбекистанаФутбольный матч между сборными Узбекистана и Австралии
Футбольный матч между сборными Узбекистана и Австралии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Осиё кубогининг плей-офф баҳсида Ўзбекистон жамоаси пенальтилар сериясида 2:4 ҳисоби билан имкониятни Австралияга бой бериб қўйган эди.

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Осиё футбол конфедерацияси тартиб-интизом ва этика қўмитаси (AFC) Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовни Осиё кубогининг нимчорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтган Австралия-Ўзбекистон ўйинидан кейин флэш-интерьюга келмаганлиги учун 10 минг доллар миқдоридаги жаримага тортди, деб хабар қилди AFC расмий сайти.

Осиё кубогининг плей-офф баҳсида Ўзбекистон жамоаси пенальтилар сериясида 2:4 ҳисоби билан имкониятни бой бериб қўйган эди. Одил Аҳмедов майдонда 120 дақиқа сардорлик боғичини тақиб, тўп сурган эди. Ўйин якунидан сўнг футболчи турнир қонун-қоидаларига кўра бўлиб ўтиши шарт бўлган флэш-интервьюга келмаган.

ОФК қўмитасининг қарорига кўра, Аҳмедов 10 минг доллар миқдорда жарима тўлаши шарт. Ушбу сумма 30 кун ичида ОФК ҳисоб-рақамига ўтказилиши лозим. 

Таъкидланишича, Одил Аҳмедов яна бир марта шундай қоидабузарликка йўл қўйса, бундан ҳам жиддийроқ жазога тортилиши мумкин.

Осиё кубоги 5 январдан 1 февралгача БААда бўлиб ўтмоқда. Финалда Япония ва Қатар жамоалари ўзаро куч синашади. 1 февраль куни бўлиб ўтадиган финалга ўзбекистонлик Равшан Эрматов бош ҳакам сифатида тайинланган

Янгиликлар лентаси
0