Шаҳрам Ғиёсов мексикаликка қарши рингга кўтарилади

Oбуна бўлиш
Шаҳрам Ғиёсов фаолиятидаги еттинчи жангини Мексиканинг Тихуана шаҳрида ўтказади.

ТОШКЕНТ, 22 фев - Sputnik. Якшанба куни, 24 февраль тонгида профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов фаолиятидаги еттинчи жангини ўтказади.

Шохжахона Эргашева торжественно встретили в аэропорту - Sputnik Ўзбекистон
Шоҳжаҳон Эргашев Ўзбекистонда тантанали кутиб олинди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг маълум қилишича, Мексиканинг Тихуана шаҳрида ўтказиладиган жангда Шаҳрам Ғиёсовга мексикалик Эдгар Пуэрто рақиблик қилади.

Шаҳрам бугунги кунга келиб проф рингда 6 та жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Бешда баҳсни муддатидан олдин ўз фойдасига ҳал этган.

Тажрибали Эдгар Пуэрто эса шу кунгача 37 та жанг ўтказган. Уларнинг 25 тасида ғалаба қозонган (19 та нокаут). 11 маротаба мағлубиятга учраган (5 та нокаут) ва 1 та дурангга эришган.

Янгиликлар лентаси
0