Отабек Умаров

Ўзбекистон президентининг кенжа куёви янги лавозимга сайланди

5187
Ўзбекистон президентининг кенжа куёви Отабек Умаров Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси лавозимига тайинланди

ТОШКЕНТ, 7 мар - Sputnik. 7 март куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон триатлон федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов Конференциясида федерация раиси сайланди, деб хабар берди Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси.

Тадбирда МОҚ президенти Умид Аҳмаджонов, Ўзбекистон триатлон федерацияси раҳбарияти ва мутасаддилари, ҳакамлар, спортчилар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

"Кун тартибидан ўрин олган энг асосий масала - федерация раиси ва унга биринчи ўринбосар сайлаш эди. Шу муносабат билан Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси лавозимга Отабек Умаров номзоди илгари сурилди.

Конференция иштирокчилари бир овоздан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлашларини маълум қилдилар. Шу тариқа, Отабек Умаров Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси лавозимига сайланди", дейилади хабарда

Қолаверса, Умаровнинг биринчи ўринбосари лавозимига собиқ спортчи, триатлон бўйича кўплаб халқаро мусобақалар иштирокчиси, ҳозирда тадбиркорлик фаолиятини олиб бораётган Фаррух Носиров номзоди илгари сурилиб, у ҳам бир овоздан янги лавозимга сайланди.

5187
Жасур Яхшибоев с ФК «Шахтер» Солигорск стал чемпионом Беларуси 2020

Жасур Яхшибоев жамоаси билан Беларусь чемпионатида ғолибликни қўлга киритди

57
(Янгиланган 12:37 29.11.2020)
Жасур Яхшибоев Беларусь чемпионатидаги илк мавсумида олтин медални қўлга киритди. У жамоаси билан келаси мавсумда ЕЧЛда иштирок этади.

ТОШКЕНТ, 29 ноя — Sputnik. Беларусь Олий лигасида сўнгги, 30-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистонлик футболчи Жасур Яхшибоев тўп сураётган “Шахтёр Солигорск” жамоаси ўз майдонида “Минск” клубини қабул қилди.

Учрашувни асосий таркибда бошлаган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жасурбек Яхшибоев шу куни ҳам жамоаси таркибида фаол тўп сурди. “Шахтёр” “Минск” жамоаси устидан 4:2 ҳисобида устун келди.

​Шу тариқа “Шахтёр” очколарини 59 тага етказиб олган ҳолда БАТЭни (58) бир очкога ортда қолдириб, чемпионга айланди. Қайд этиш жоизки, клуб сўнгги марта бундан 15 йил илгари чемпион бўлган эди.

Жасур Яхшибоев жамоаси келаси мавсумда Европа Чемпионлар Лигасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Жасур Яхшибоев эса Беларусь чемпионатидаги илк мавсумида олтин медални қўлга киритди ва тўпурарлар пойгасида 16 та гол билан иккинчи ўринни эгаллади.

57
Теглар:
Жасур Яхшибоев, чемпион, футбол, Беларусь
Элдор Шомуродов

“Шомуродов қани?” - ўзбекистонлик легионер "Женоа"да кўринмай қолди

895
(Янгиланган 18:37 12.11.2020)
Октябрь ойининг бошида Италиянинг “Женоа” футбол клуби “Ростов” жамоасида тўп сураётган Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг трансфери ҳақида эълон қилган эди. Sputnik мухбири Элдор янги жамоада дебюти қандай ўтгани билан қизиқди.

ТОШКЕНТ, 12 ноя — Sputnik, Дмитрий Матвеев. Европа футболининг А Сериясида дебют қилганига қадар Элдор Шомуродов Италия матбуотида мақтовларга сазовор бўлган эди. Бир қатор нашрлар уни Шарқдан келган “янги Пёнтек” ва ҳато “ўзбек Месси”си деб атаган эди. (Кшиштоф Пёнтек - Женоада 2018 йилда тўп сурган польшалик футболчи)  

Нуфузли "La Gazzetta dello Sport" нашри октябрь ўрталарида Элдор ҳақида катта мақола чоп этган эди. Унда Элдорнинг биографиясидан ташқари 2001-2014 йилларда Италиянинг "Ювентус", "Реджину", "Кротоне", "Женоа", "Торино" ва бошқа жамоаларида тўп сурган биринчи ўзбек футболчиси Ильяс Зейтуллаев ҳам эсга олинган эди.

Элдор Шомуродов
Элдор Шомуродов

Мақолада айтилишига кўра, Ўзебкистон терма жамоасининг ўз Буффон ва Мессилари бор. Хусусан, журналист Нестеровни Буффонга ва Элдорни Мессига тенглаштирган.

Мақолада айтилишига кўра, Элдор “Бунёдкор” клубига Ривальдо келган вақтларида футболни севиб қолган. Ўшанда афсонавий бразилиялик футболчи Элдорнинг қўлини сиққан эди. Шундан сўнг жамоадошлари ҳазиллашиб унга  узоқ вақт қўлини ювмай юришни маслаҳат беришганини эсга олган.

Ўзбекистонлик легионер "Женоа" жамоасида 19 октябрда дебют матч ўтказган эди. “Верона”га қарши бўлиб ўтган ўйин 0:0 ҳисобида дуранг натижа билан тугади. Элдор ушбу ўзинда ўзини яхши томондан намойиш қила олмади. 63 дақиқада унинг ўрнига ёш ҳужумчи Джанлука Скамачча чиқди.

Ўйин натижаларига кўра "La Gazzetta dello Sport" Шомуродовга энг паст баҳо қўйди— 5,0. Унинг ўрнига чиққан ҳужумчи эса 6,5 балл олган.

​Италия нашрлари ўзбекистонлик футболчининг суст дебютини янги шароитларга мослашиш билан боғлади. “У жуда кўп меҳнат қилди, лекин кўпроқ ўзига ишонди ва кўп хато қилди” – деган хулосага келган у ерлик журналистлар. "Женоа" жамоасининг доимий мухлисларидан бири ўз Твиттерида Элдор янги шароитларга мослашиши учун вақт керак деб изоҳ қолдирган.

“24 октябрда бўлиб ўтган навбатдаги ўйинда "Женоа" Миланнинг "Интер" жамоасига ютқазиб қўйди. Рақиб кучли бўлгани туфайли "Женоа" мураббийи Роландо Маран Шомуродовни майдонга чиқаришга ботинмади шекилли. Ўйин давомида асосий ҳужумчилар македониялик Горан Пандев ва хорватиялик  Марко Пьяца бўлди. Элдор 65 дақиқада майдонга чиқди, лекин бу сафар ҳам ўзини яхши намойиш қила олмади. "Женоа" оқибатда— 0:2 ҳисобида ютқазди.

“Сампидория” жамоаси билан бўлиб ўтган учинчи ўйинда Элдор умуман майдонда кўринмади. Кейинроқ унинг жароҳати борлиги маълум бўлди. “Торино” жамоаси билан бўлиб ўтган навбатдаги ўйинда Элдор ўйинчилар рўйхатида ҳам йўқ эди.

Расман Элдорнинг жароҳати ҳақида клуб томонидан хабар тарқатилмаган бўлса-да, футболчилар унинг мушаклари жароҳатланганини маълум қилишди. Шифокорлар айтишига кўра, у “Рома”га қарши бўлиб ўтадиган 7-ўйинда майдонга чиқиши керак эди.

Лекин 8 ноябрдаги ўйинда ҳам Элдор кўринмади. "Женоа" "Рома"га 1:3 ҳисобида ютқазди. Шундан сўнг ўзбекистонлик футбол мухлисларида “бу ерда бир гап бор” деган ҳақиқий шубҳа пайдо бўлди.

Генуялик клуб расмий Твиттерида бир неча киши бирданига “Шомуродов қани?” деган саволлар билан мурожаат қилшди. “Шомуродов йўқ бўлса, бизга қизиқ эмас” деб ёзди иккинчиси.

Шундай қилиб, Элдорнинг Италия жамоасига келганига бир ой бўлган бўлса, унинг келажаги номаълумлигича қолмоқда. Ёки у ҳақиқатдан травма олган, ё клуб раҳбарияти легионер ўйинидан мамнун эмас, лекин “уйдаги гап ташқарига чиқмасин” қабилида иш тутмоқда.

* Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиш мумкин.

895

Қозоғистонда Конор Макгрегорнинг қиёфадоши пайдо бўлди видео

0
(Янгиланган 15:05 29.11.2020)
Ўттиз ёшли Баҳром Сапарбаев парковкачи бўлиб ишларди. Кунлардан бири куни у ўз имижини ўзгартиришга қарор қилди. Соқолини ўстирди ва бу унинг ҳаётини тамоман ўзгартириб юборди.

Баҳромга у ирландиялик спортчига ўхшашлигини биринчилардан бўлиб унинг ҳамкасбларини айтишган.

Аввалига у ўзининг Конор Макгрегорга ўхшашлигига ҳазил билан қараган, кейин эса бундай фойланишга аҳд қилган.

Баҳром спортчининг юриши, қилиқлари ва ўзини тутиш тарзини ўзлаштирган ва унга тақлид қила бошлаган. Сўнгра ижтимоий тармоқда саҳифа очган. Шу тариқа “Баҳром Макгрегор” машҳурликка эриша бошлаган, уни кўчада кўрганлар таний бошлаган, ҳатто телешоуларга таклиф қилишмоқда.

У актёр бўлишни орзу қилади. Баҳром Макгрегорга ўхшаш чеҳраси билан продюсерлар диққатити жалб қила олишига умид қилмоқда.

0
Теглар:
Конор Макгрегор, Қозоғистон