Исроил Мадримов венесуэлалик рақибини нокаутга учратди - видео

Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ташкил қилинган бокс кечасида ўзининг яна бир ғалабасини тантана қилди.

ТОШКЕНТ, 10 мар — Sputnik. Ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида ташкил қилинган бокс кечасида ўзининг яна бир ғалабасини тантана қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси хабар қилди.

Исроил Мадримов - Sputnik Ўзбекистон
Исроил Мадримовнинг навбатдаги жанги ва рақиби маълум

Венесуэлалик боксчи Фрэнк Рохасга қарши баҳс кутилганидан ҳам эрта якунланди. 10 раундга мўлжалланган жангнинг иккинчи раундида Исроил ажойиб зарбаси билан нокаутчи рақибини ерга қулатди. Бу ғалабадан кейин ўзбекистонлик боксчи Исроил Мадримов WBA йўналишида ўз рейтинг поғонасини ҳам сезиларли равишда яхшилаб олади. Исроил Мадримов айни пайтда WBA йўналиши бўйича жаҳон рейтингининг тўққизинчи поғонасида турибди.

Шу тариқа Исроил Мадримов ўтказган иккита жангида ҳам рақибларини нокаут эвазига доғда қолдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Мадримов биринчи жангида мексикалик Владимир Эрнандес устидан ғалаба қозониб, WBA Intercontinental камарига эга чиққан.

Янгиликлар лентаси
0