Ўзбекистонлик 14 ёшли оғир атлетикачи мутлақ жаҳон чемпиони бўлди

277
Нигора Абдуллаева 49 кг вазнда мутлақ жаҳон чемпиони бўлди.

ТОШКЕНТ, 11 мар - Sputnik. Бунақаси тарихда бўлмаган! 14 ёшли оғир атлетикачи қизимиз ўсмирлар ўртасида мутлақ жаҳон чемпиони бўлди, - деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Олимпия қўмитаси.

Лас-Вегасда давом этаётган оғир атлетика бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзбекистонлик Нигора Абделлаева 49 кг вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони бўлди.

Қизиғи шундаки Нигора ҳали 14 ёшда! У даст кўтариш машқида 75 кг, силтаб кўтариш машқида эса 90 кг, икки кураш бўйича 165 килограмм натижа қайд этди! Учала йўналишда ҳам ҳеч ким Нигорахонга тенг кела олмади, дейилган хабарда. 

277
Остон Урунов

Ўруновнинг ёши тўғрисида гапирган россиялик мураббий жаримага тортилди

303
(Янгиланган 19:06 20.01.2021)
Россиялик мураббий Сергей Юран “Матч Премьер” телеканалига берган интервьюсида Остон Ўрунов ўз ёшини кичрайтирганини асоссиз иддао қилган эди. Энди у айтган гаплари учун 3,4 минг доллар жаримага тўлайди.

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Россия футбол иттифоқи ахлоқ қўмитаси “СКА-Хабаровск” бош мураббийи Сергей Юранни “Спартак” ярим ҳимоячиси, ўзбекистонлик футболчи Остон Ўруновнинг ёши тўғрисида гапирган гапи учун жаримага тортди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

“Сергей Николаевич Юранни 250 минг рубль билан жазолаш тўғрисида қарор қабул қилдик. Видеоалоқада ҳар икки томон иштирок этди – ҳуқуқшунослар ва Юраннинг ўзи. Агар унинг эътирози бўлса, апелляция қўмитасига шикоят келтириши мумкин”, - деди қўмита раҳбари Семён Андреев.

“СКА-Хабаровск” футбол клуби бош мураббийи, собиқ футболчи Сергей Юран “Матч Премьер” телеканалига берган интервьюсида Остон Ўрунов ўз ёшини кичрайтирганини иддао қилган эди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси унинг баёнотини асоссиз ва масъулиятсизлик деб ҳисоблаши ҳамда Остон Ўруновнинг ёшига оид айтган айбловлари учун аниқ далил-исбот келтиришини талаб қилган эди. Юрандан футболчи, ЎФА ҳамда бутун ўзбек футболи жамоатчилигидан расмий равишда узр сўрашини талаб қилган эди.

Шунингдек, ассоциация Россия футбол иттифоқи (РФС) ахлоқ қўмитасини ушбу ҳолатни синчковлик билан ўрганишга ҳамда Остон Ўруновга, ўз навбатида, Ўзбекистон футбол ассоциацияси обрўсига путур етказадиган айблов билан чиқиш қилган Сергей Юранга чора кўришга чақирган эди.

303
Теглар:
футбол, Остон Ўрунов
Футбольный мяч

Ўзбекистонлик ФИФА ҳаками келишилган ўйинларда қатнашгани учун жазоланди

170
ФИФА ва ОФК ҳаками Шерзод Қосимов бир қатор футбол учрашувларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашгани аниқланди.

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА)  ҳакам Шерзод Қосимовни келишилган ўйинлардаги иштироки сабаб 3 йилга футболдан четлатди.

ЎФА Этика қўмитасининг навбатдаги йиғилишида ФИФА ва ОФК ҳаками Шерзод Қосимов бўйича аниқланган ҳолатлар кўриб чиқилган.  У бир қатор футбол учрашувларида учрашувга ёки унинг натижасига таъсир ўтказиш мақсадида келишувларда қатнашгани аниқланган.

“Шерзод Қосимов ЎФА интизом кодексининг 5.44 бандига асосан уч йил муддатга футболга оид ҳар қандай фаолиятдан четлаштириш хусусидаги қарор қабул қилинди”, - дейилган ЎФА хабарида.

Мазкур қарор ЎФА томонидан расмий тарзда эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, ЎФА Этика қўмитаси 2020 йилнинг ноябрь ойида юқоридаги бандга кўра, бир қатор ҳакамларга жазо чораларини қўллаганди. Хусусан, ФИФА, ОФК ҳаками Жасур Мухторов 5 йилга, ЎФА ҳаками Темур Тўхтасинов бир йилга ва ЎФА ҳаками Аскер Нажафалиев эса 2020 йилги мавсум охиригача футболга оид фаолиятдан четлатилган эди.

170

Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига жўнаб кетди

5
(Янгиланган 10:31 21.01.2021)
Ўзбекистон президенти ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Бухоро вилоятига жўнаб кетди.

ТОШКЕНТ, 21 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Бухоро вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Сафар давомида агросаноат, тўқимачилик, ахборот технологиялари, тиббиёт соҳаларидаги корхоналар, шаҳар ва туманлардаги бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.

5