Заҳра Лари кетиш олдидан рус тилида миннатдорлик билдирди

© AFP 2023 / Andrea SoleroСпортсменка из ОАЭ Захра Лари на Кубке Европы по фигурному катанию в Канацеи
Спортсменка из ОАЭ Захра Лари на Кубке Европы по фигурному катанию в Канацеи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Заҳра Лари қишги универсиада тарихида биринчи ҳижоб кийган фигурали учувчи бўлди.

ТОШКЕНТ, 12 мар – Sputnik. БААлик ҳижоб кийган фигурали учувчи Заҳра Лари мусобақа туганидан сўнг уйига жўнаб кетиш олдидан мухлисларига рус тилида миннатдорлик билдирди.  

"Красноярск раҳмат, Сибирь раҳмат, Россия раҳмат", - деди спортчи қиз ўз Instagramида.

Эслатиб ўтамиз, Заҳра Лари қишги универсиадада иштирок этган биринчи ҳижобли фигурали учувчи бўлди. У мусобақада иштирок этиши учун Халқаро конки спорти федерацияси фигурали учиш қоидаларига ўзгариш киритишган эди. Олдин спортчилар мусобақада бош кийимда иштирок этишлари мумкин эмас эди.

2-12 март кунлари Красноярскда бўлиб ўтган Универсиадада россиялик тренер Александа Иевлева билан шуғулланаётган Заҳра Лари умумий ҳисобда 29 ўринни эгаллади. Биринчи ўринни япониялик Мая Мияхара, иккинчи ўринда қозоғистонлик Элизабет Турсинбаева учинчи ўринни россиялик - Станислава Константинова эгаллади.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Zahra Lari (@zahralari)

Янгиликлар лентаси
0