МХЛ юлдузи Овечкин ва мураббий Слуцкий ўзбекистонликларга самимий тилакларини йўллашди

236
Humo Arena очилиш маросими 15 март кунига белгиланган. Унда президент Шавкат Мирзиёев ҳамда ҳукумат, парламент ва дипломатик корпус вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 мар - Sputnik. Россиялик хоккейчи, МХЛ “Вашингтон Кэпиталз” жамоаси сардори ва ҳужумчиси, Стэнли Кубогининг 2018 йилдаги совриндори ҳамда мазкур турнирнинг энг нуфузли ўйинчиси, уч карра жаҳон чемпиони Александр Овечкин Humo Arena муз саройининг очилиши арафасида барча ўзбекистонликларга ушбу тантанали сана муносабати билан табрик йўллади.

У ўз табригида Ўзбекистон спорти барча соҳаларда зафарларга эришишига тилакдош эканини билдирди.

Нumo Arena муз саройининг тантанали очилиши муносабати билан табриклар келиши давом этмоқда. Ўзбекистонликларга спортда янги ғалабалар ва катта муваффақиятлар ёр бўлишини тилаб, россиялик футбол мураббийи, таниқли футбол шарҳловчиси Леонид Слуцкий ўзининг самимий тилакларини йўллади. 

Слуцкий – Россияда хизмат кўрсатган мураббий. У раҳбарлигида ЦСКА уч марта Россия чемпионати ғолиби бўлган, икки марта Россия кубогини ва Россия сперкубогини қўлга киритган.

Эслатиб ўтамиз, Нumo Arena қурилиши 2017 йилда бошланган эди. Спорт мажмуасида хоккей, шорт-трек, фигурали учиш ва кёрлинг каби қишги спортлар бўйича мусобақалар ўтказиш, шунингдек, концерт, кўргазма ва форумлар ташкил қилиниши мумкин.

Нumo Arena 7 қаватдан иборат бўлиб, унинг умумий майдони 82 минг метр квадрат. Мажмуа 12 минг томошабинга мўлжалланган. Шунингдек у ерда 1600 ўринли автотураргоҳ бор.

236