Президент РФ В.Путин

Путин баҳайбат тан соқчини четга суриб қўйди - видео

6707
"Четга тур - забардастсан, спортчиларданам гавдалироқсан", — деди хавфсизлик хизматига қараб президент.

ТОШКЕНТ, 28 мар - Sputnik.  Интернет тармоғида Россия президенти Владимир Путин Универсиада иштирокчилари билан ўтган учрашувда спортчилар билан суҳбатлашиш учун хавфсизлик хизмати ходимини четга суриб қўйган видео тарқалди. "Россия 24" телеканалида кўрсатилган ушбу ролик журналист Дмитрий Смирнов эътиборини тортди.

6707
Российский телекомментатор, президент Ассоциации спортивной прессы Санкт-Петербурга Геннадий Орлов

Россиялик шарҳловчи Шомуродовнинг “Женоа”га ўтиши борасида фикр билдирди

224
Элдор Шомуродов Италиянинг “Женоа” клуби асосий таркибида мустаҳкам ўрин ололишига телешарҳловчи Геннадий Орловнинг ишончи комил.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. Элдор Шомуродов Италиянинг “Женоа” клуби асосий таркибида мустаҳкам ўрин ололади ва мухлисларни  ўйини билан мафтун қилолади. Бунга россиялик телешарҳловчи Геннадий Орловнинг ишончи комил.

“Ўзбек замини футбол истеъдодларини ҳам дунёга келтирмоқда. Элдор қаерда бўлмасин Самарқандда ёки Тошкентда Европага ўйнашга кетадиган ўйинчи бўлиб етишиш мумкинлигини англаш учун энг яхши мисол. Бу бошқа спортчилар учун стимул”, - деди у Sputnik нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик футболчи тўп сураётган “Ростов” клуби Италиянинг “Женоа” клуби билан ҳужумчи трансфери борасида келишувга эришгани хабар қилинган эди.

224
Эльдор Шомуродов

Шомуродов яқин кунларда Италияга келади “Женоа” директори

142
(Янгиланган 11:45 01.10.2020)
“Женоа” спорт директори Италия футбол клуби тез орада Элдор Шомуродов транферини амалга оширишини тасдиқлади.

ТОШКЕНТ, 1 окт — Sputnik. “Женоа” спорт директори Даниэле Фаджиано Metaraitings порталига берган интервьюсида Италия футбол клуби тез орада Элдор Шомуродов транферини амалга оширишини тасдиқлади.

“Биз битим шартларини келишиб олдик. Ўйлайманки, яқин кунларда Шомуродов Италияга келади. Умид қиламанки, бу жуда тез орада рўй беради”, - деди Фаджиано.

Маълумотларга қараганда, "Женоа" футболчига йилига 700-800 минг евро маош таклиф қилмоқда. Унинг трансфери учун 9 млн евро сарфлайди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг “Ростов” клубида тўп сураётган ўзбекистонлик футболчи  Элдор Шомуродов А Серияси клубига ўтиши мумкинлиги ва уннга “Женоа” клуби қизиқиш билдираётгани хабар қилинган эди.

142