Боксеры Узбекистана завоевали 8 медалей различного достоинства

Ўзбекистонлик боксчилар Бокуда 3 та олтин медални қўлга киритишди

240
Боку шаҳрида “Буюк ипак йўли” номли бокс бўйича халқаро мусобақа ўз якунига етди

ТОШКЕНТ, 1 апр – Sputnik. Озарбайжон пойтахти Боку “Буюк ипак йўли” номли бокс бўйича халқаро мусобақа ўз якунига етди. Ўзбекистон терма жамоаси 3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медалларни қўлга киритди. Бу ҳақда МОҚ хабар қилди.

Бугун финалда жанг қилган ўзбекистонлик боксчилардан Иқболжон Холдоров (-69 кг), Мадияр Сайдраҳимов (-91 кг) ва Обиджон Тоҳиров (+91 кг) рақибларини мағлуб этиб, олтин медаль соҳиби бўлишди.

Ўзбекистон терма жамоаси вакилларининг қайд этган натижаси: Иқболжон Холдоров (-69 кг) – олтин; Мадияр Сайдрахимов (-91 кг) – олтин; Обид Тохиров (+91 кг) – олтин; Нодиржон Мирзааҳмедов (-49 кг) – кумуш; Шукуржон Раҳимов (-60 кг) – кумуш; Жасурбек Латипов (-49 кг) – бронза; Ҳасанбой Дўсматов (-52 кг) – бронза; Хуршид Абдуллаев (-81 кг) – бронза.

31 март куни ўтказилган ярим финал баҳсларидан кейин Жасурбек Латипов (-49 кг), Ҳасанбой Дўсматов (-52 кг) ва Хуршид Абдуллаев (-81 кг) бронза медали эгасига айланишган.

240