Футболисты катарского клуба Аль-Садд Хави и Габи на пути в Ташкент

“Барселона” ва Испания терма жамоаси афсонаси Тошкентда майдонга тушади

405
Қатарнинг “Ал Садд” клубида тўп сурувчи испаниялик яримҳимоячи Хави Тошкентга келди.

ТОШКЕНТ, 8 апр - Sputnik.  “Барселона” клуби ва Испания терма жамоасининг собиқ сардори ва яримҳимоячиси  Хави Қатарнинг “Ал Садд” клуби таркибида Тошкентга келди.

Испаниялик яримҳимоячи Хави тўп сурувчи “Ас-Садд” Осиё чемпионлар лигасида Тошкентнинг “Пахтакор" клуби билан бир гуруҳдан жой олган.

"Пахтакор" - "Ал Садд" учрашуви 9 апрель куни соат 19:00 да "Пахтакор" стадионида бошланади.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Al Sadd SC | نادي السد (@alsaddsc)

Эслатиб ўтамиз, Хави жаҳон ва икки карра Европа чемпиони. Испаниянинг “Барселона” клуби таркибида 4 марта УЕФА Чемпионлар лигаси соврини қўлга киритган. Хави 2015 йилда Қатарнинг "Ас-Садд" клубига ўтган.

Шунингдек, "Ал Садд" таркибида яна бир испаниялик футболчи – Габи тўп суради. Унинг ҳам Тошкентда майдонга тушиши кўзда тутилган.

405