Тошкентда фахрийлар футбол жамоалари Равшан Дўрмонов хотираси учун майдонга тушдилар

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишФутбол
Футбол - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Равшан Дўрмонов 2018 йили, 47 ёшида вафот этган эди.

ТОШКЕНТ, 9 апр - Sputnik. Тошкент шаҳридаги "Обод" стадионида Равшан Дўрмонов хотирасига бағишлаб фахрийлар футбол жамоалари ўртасида мусобақа ўтказилди.

Бывший гл.тренер “Навбаҳор” Мўминжонов Илҳом  - Sputnik Ўзбекистон
ЎФА Этика қўмитаси Илҳом Мўминжоновни 5 йилга футболдан четлатди

Равшан Дўрмонов — 1971 йилда Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида туғилган. "Динамо" ПФК жамоаси ва Сурхондарё футболининг ёрқин намояндаси, Дўрмоновлар сулоласининг кенжа вакили, ўз вақтида "Динамо" жамоаси шарафини муносиб ҳимоя қилган.

2018 йили 47 ёшли собиқ футболчи вафот этган эди.

Ўзбекистон "Veteran" жангчи-фахрий ва ногиронлари бирлашмаси ташаббуси билан ўтказилган мусобақада "Сардор", "Интер", "Интер Спорт" ҳамда "Полёт" фахрийлар футбол жамоалари ўзаро беллашди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикасининг биринчи мудофаа вазири – нафақадаги генерал-полковник Рустам Аҳмедов ҳам қатнашиб, футбол мусобақаси иштирокчиларини қутлади. У Равшан Дўрмоновнинг хотираси ҳеч қачон ўчмаслигини таъкидлаб ўтди.

Муросасиз кечган мусобақа якунида "Сардор" фахрийлар футбол жамоаси биринчиликни қўлга киритди. Ғолиб ва совриндорлар диплом, кубок ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

© Минобороны РУзВ Ташкенте сыграли матч в память футболиста ПФК "Динамо" Равшана Дурманова
Тошкентда фахрийлар футбол жамоалари Равшан Дўрмонов хотираси учун майдонга тушдилар - Sputnik Ўзбекистон
В Ташкенте сыграли матч в память футболиста ПФК "Динамо" Равшана Дурманова
Янгиликлар лентаси
0