"Семурғ" - "Бинокор" ҳисоб 1:1, энди ҳаммаси финалда ҳал бўлади

55
Ўзбекистон илк хоккей чемпионатида икки етакчи жамоа орасида баҳслар қизғин давом этмоқда.

ТОШКЕНТ, 11 апр - Sputnik. Ўзбекистон биринчи хоккей чемпионати қизғинлик билан давом этмоқд, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Олимпия қўмитаси. 

Хоккей бўйича Ўзбекистон чемпионатининг финал учрашуви давом этмоқда. Кеча тунда “Бинокор” ҳамда “Семурғ” жамоалари ўртасида иккинчи қарама-қаршилик бўлиб ўтди.

Дастлабки беллашувда мағлуб бўлган “Семурғ” бу сафар аввалги хатолардан тегишли хулоса чиқарган ҳолда ҳаракат қилди. Натижа ҳам шунга яраша. Кескин ва муросасиз кечган баҳс “Семурғ”нинг 5:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Шу тариқа жамоалар ўртасида сериялар бўйича ҳисоб 1:1 кўринишига келди. Финал баҳс ва жамоаларнинг учинчи қарама-қаршилиги 12 апрель куни бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Ўзбекистонда хоккей спорт тури илк бор 1971 йилда пайдо бўлган. Ўшанда Тошкентда қурилган “Юбилейний” спорт мажмуаси асосида “Спартак” жамоаси ташкил этилган эди. Бир неча йилдан сўнг ушбу жамоа номи “Бинокор” деб ўзгартирилган. Айни дамда “Бинокор”ни Тошкентнинг энг эски клуби деса бўлади.

1972 йилда Ўзбекистон хоккей ўйновчи дунёниг энг жанубий мамлакати сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган эди. 1973 йилда Ўзбекистон хоккей жамоаси Шарқий ҳудудининг энг яхши 5 жамоаси таркибига кириб бутун Совет иттифоқига машҳур бўлган эди.

Шундан сўнг “Бинокор” жамоаси СССР хоккей чемпионатининг 1,2 лигаларида муваффақиятли иштирок этиб келган. У қайд этган энг яхши натижа – иккинчи лигада 3 ўрин ва биринчи лигада 4 ўрин бўлган. 1988 йилда жамоа тарқатиб юборилган.

1989 – 2012 йиллар давомида Ўзбекистонда хоккей спорти ривожланмаган. 2013 йилда “Бинокор” жамоаси қайта туғилган. Шундан сўз Ўзбекистонда яна 3та хоккей жамоасти ташкил қилинади ва 2018 йилда Хоккей федерацияси тузилди.

2019 йилнинг март ойида Ўзбекистонда муз спорти саройи – Хумо арена ишга тушди. Унда Олимпия талабларига жавоб берадиган иккита хоккей майдони мавжуд. Айни дамда хоккей бўйича Ўзбекистон илк чемпионати якунланмоқда. Финал эртага 12 апрель куни.

55
Диёр Имамходжаев назначен исполняющим обязанности генерального директора Профессиональной футбольной лиги (ПФЛ)

Диёр Имомхўжаев ЎзПФЛ бош директори этиб тайинланди

113
Диёр Имомхўжаев бунга қадар бош директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Диёр Имомхўжаев Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Диёр Имомхўжаев Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизовнинг тақдимига биноан ЎзПФЛ Ижроия қўмитаси томонидан бош директор вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланган.

У бунга қадар ПФЛ бош директори ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

2019 йил июнь ойидан буён ПФЛга раҳбарлик қилиб келаётган Даврон Шоқурбонов эса 25 май куни ўз аризасига мувофиқ эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.

113
Футбольные мячи

Футбол бўйича агентларни аккредитациядан ўтказиш тартиби жорий этилади

41
Ҳукумат қабул қилган тегишли қарор билан футбол бўйича агентлар (воситачилар) фаолияти тартибга солинади.

ТОШКЕНТ, 26 май — Sputnik. Ўзбекистонда футбол бўйича агентлар (воситачилар) фаолиятини тартибга солиш ва уларни аккредитациядан ўтказиш тартиби амалиётга жорий этилади. Тегишли Ҳукумат қарори 22 май куни қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, ҳудудий футбол ассоциацияларига юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш ва саралаб олиш тизимини тубдан такомиллаштириш, футбол соҳасига хусусий инвестицияларни кенг жалб этишни ташкил қилиш каби вазифалар тавсия этилди.

“Спорт мактаблари футбол лигаси” ва “Профессионал футбол мактаблари лигаси” мусобақалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт ва оммавий тарбия тадбирлари тақвими режасига киритилади.

Тегишли ҳудудда профессионал футболни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратилади, жумладан, ҳар бир тумандан (шаҳардан) ҳудудий биринчиликларда иштирок этувчи камида битта футбол жамоаси ва ўтказиладиган мусобақаларга мос равишда марказий стадион бўлиши таъминланади.

41
Открытие памятника князю Владимиру на Боровицкой площади

Москва МДҲ давлатлари етакчиларига Ғалаба парадига таклифномаларни янгилайди

22
(Янгиланган 17:33 27.05.2020)
Ҳозирги вақтга қадар Қозоғистон, Молдова ва Абхазия президентлари Владимир Путиннинг Парадга таклифномасини қабул қилганлиги маълум

ТОШКЕНТ, 27 май - Sputnik. Москвада 24 июнь куни бўлиб ўтадиган Ғалаба парадига таклифномалар МДҲ давлатлари етакчилари учун янгиланади, деб хабар қилди журналистларга РФ президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков.

"Ҳозирча МДҲ давлатлари раҳбарларига Ғалаба Парадига таклифномалар янгиланади, деган критерий тарафдоримиз", - деб айтган Песков чет эл етакчиларидан кимлар 24 июнь куни бўлиб ўтадиган Парадга таклиф этилган, деган саволга жавоб берар экан.

Украина МДҲдан чиқдими, деган саволга жавобан Кремль вакили: "Агар бу сиз учун тушунарсиз бўлса, бизга қандай тушунарли бўлиши мумкин?", - дея айтган.

Ҳозирги вақтга қадар Қозоғистон, Молдова ва Абхазия президентлари Владимир Путиннинг Парадга таклифномасини қабул қилганлиги маълум.

22