Дзюдо

Тошкентда дзюдо бўйича Осиё кубоги ўтказилади

90
Мазкур мусобақа ҳар йили Учқун Муродов хотирасига анъанавий тарзда ўтказилиб, унда ёш иқтидорли дзюдочилар саралаб олинади.

ТОШКЕНТ, 12 апр – Sputnik. Жорий йилнинг 12−15 апрель кунлари Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича кадетлар ва ёшлар ўртасида Осиё очиқ кубоги бўлиб ўтади. Турнирда 6 мамлакатдан 250 га яқин иштирокчи ўз омадини синаб кўради, деб хабар қилмоқда МОҚ матбуот хизмати.

Мусобақа регламентига кўра, 12-13 апрель кунлари кадетлар тоифасидаги беллашувлар ўтказилса, 14-15 апрель саналарида ёшлар ўз маҳоратини намойиш этишади. Таъкидлаш жоиз, мазкур мусобақа ҳар йили Учқун Муродов хотирасига анъанавий тарзда ўтказилиб, унда ёш иқтидорли дзюдочилар саралаб олинади.

Таъкидланишича, баҳслар “Универсал” спорт мажмуасида ўтказилади. Мусобақада Ўзбекистон дзюдочиларидан ташқари Россия, БАА, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон терма жамоаси аъзолари ҳам медаллар учун баҳс олиб боришади.

Энг кўп иштирокчилар Ўзбекистон (111) ва Қозоғистон (82) жамоаларида қайд этилган.

Вазн тоифалари:

Ўсмирлар: -50 кг (16 иштирокчи), -55 кг (26), -60 кг (27), -66 кг (26), -73 кг (18), -81 кг (16), -90 кг (16), +90 кг (16)

Қизлар: -40 кг (6 иштирокчи), -44 кг (12), -48 кг (9), -52 кг (9), -57 кг (12), -63 кг (14), -70 кг (12), +70 кг (10).

90