Игроки клуба Семург празднуют победу в чемпионате Узбекистана по хоккею

Хоккей бўйича Ўзбекистоннинг биринчи чемпиони аниқланди

106
Ҳал қилувчи баҳсда "Семурғ"  жамоаси "Бинокор"ни 4:1 ҳисобида енгиб чиқди, сериялар бўйича умумий ҳисоб эса 3:2 бўлди.

ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор ўтказилган хоккей чемпионатининг илк ғолиби аниқланди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Республиканинг энг кучли икки жамоаси "Семурғ"  ва "Бинокор"орасида баҳслар қизғинлик билан давом этди. Сўнгги дамга қадар ким чемпион бўлишини аниқлаш қийин бўлди. Чемпионат доирасида жамоалар 5 маротаба учрашишди.

Кубок чемпионов по хоккею в Узбекистане
© Sputnik / Рамиз Бахтияров
Кубок чемпионов по хоккею в Узбекистане

Аслида “Семурғ” олдинроқ ҳам чемпион бўлиши мумкин эди, лекин сериянинг тўртинчи ўйинида “Семурғ” 2:5 ҳисобида ютқазиб қўйди. Шундан сўнг бешинчи ўйин ҳам ўтказишга тўғри келди.

Чемпионатнинг энг самарали ўйинчиси деб “Бинокор”нинг Жавоҳир Расулов топилди. Сезоннинг энг яхши хоккейчиси деб ушбу жамоанинг яна бир ўйинчиси Александр Закиров топилди.

“Семурғ” жамоасидан эса Сергей Голев – энг яхши ҳужумчи, Константин Гавриленко эса – энг яхши ҳимоячи деб топилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг биринчи чемпионатида жами тўрт жамоа иштирок этди: "Бинокор", "Семурғ", "Тошкент"  ва "Хумо". Айни дамда хоккей Ўзбекистонда энди бошланмоқда. Олдин республикада хоккейчилар  тайёрлаш учун керакли шароитлар ҳам йўқ эди. Шунинг учун биринчи чемпионатда жамоалар таркибида Россия ва Қозоғистондан таклиф қилинган ёш хоккейчилар ҳам бор.

Март ойида Тошкентда Хумо Арена очилди. У ерда Олимпия талабларига жавоб берувчи 2та хоккей стадиони бор. Би сўз билан айтганда Ўзбекистонда хоккей қайта туғилмоқда.

Команда Семург празднует победу в чемпионате Узбекистана по хоккею
Sputnik / Рамиз Бахтияров
Команда "Семург" празднует победу в чемпионате Узбекистана по хоккею

106