Миллий олимпия қўмитасига янги раҳбар сайланди

© МОҚРустам Шоабураҳмонов
Рустам Шоабураҳмонов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Қиличбозлик федерацияси раиси Рустам Мавзурович Шоабдураҳмонов Миллий олимпия қўмитаси раиси этиб сайланди.

ТОШКЕНТ, 16 май – Sputnik. Кеча Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг навбатдан ташқари Бош ассамблеяси бўлиб ўтди. Ундан олимпия қўмитасига янги раҳбар сайланди, деб хабар қилмоқда МОҚ матбуот хизмати.

“Миллий олимпия қўмитаси президентлигига Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси сифатида фаолият олиб борган Рустам Мавзурович Шоабдураҳмонов номзоди таклиф қилинди. Ассамблея иштирокчилари бир овоздан ушбу номзодни қўллаб қувватлашди ва Рустам Шоабдураҳмонов МОҚ президенти этиб сайланди”, - де йилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин МОҚ собиқ раҳбари Умид Аҳмаджонов ўз хоҳишига кўра ушбу лавозимдан озод этишни сўраб ариза ёзган эди.

Бош Ассамблея мажлисида бош вазир Абдулла Арипов, президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, МОҚ ва спорт федерациялари раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Мажлисда сўзга чиққан Абдулла Арипов Токио Олимпиадасига оз фурсат қолгани ва ўзбек спортчиларини бўлажак мусобақага пухта тайёрлаш, ишларни янада жадаллаштириш, Олимпия ўйинларига имкон қадар кўпроқ лицензиялар қўлга киритиш бўйича мутасаддиларга керакли ҳақида кўрсатмалар берди.

Янгиликлар лентаси
0