Маҳмуд Муродовнинг шиддатли ғалабаси

578
(Янгиланган 14:19 09.06.2019)
Ўзбекистонлик Маҳмуд Муродов Прагада бўлиб ўтган OKTAGON MMA турнирида нокаут билан ғалаба қозонди.

ТОШКЕНТ, 9 июн – Sputnik. Махмуд Муродов бразилиялик Удо Алберто Перейра устидан мутлақ устуворлик билан ғалаба қозонди.

OKTAGON MMA турнири доирасида Прагада бўлиб ўтган жангда ўзбекистонлик яккакурашчи рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди. Жанг Муродовнинг ўта шиддатли ҳужумлари билан бошланди. Рақибини юрига берган зарбасидан сўнг қулаб тушди, шундан сўнг Муродов яна 2-3та зарба беришга улгурди, шундан сўнг рефери жангни тўхтатди.

Махмуд Муродов Тожикистонда туғилган, 2 ёшида оиласи билан Ўзбекистонга кўчиб ўтган. Муродовлар оиласи Бухорода яшайди. Спортга ёшлигидан қизиққан, ўзининг биринчи мураббийи деб акаси Русланни тан олади. Айни дамда Махмуд Чехияда яшаб келмоқда.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Makhmud “Mach” Muradov (@makhmud_muradov)

578