Самвел Бабаян “Локомотив” бош мураббийи сифатида қизғин машғулотларни бошлаб юборди

237
(Янгиланган 16:14 24.06.2019)
Бабаян қўли остида дастлабки машғулот қизғин руҳда кечди. Футболчилар машғулотда астойдил ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишди.

ТОШКЕНТ, 24 июн – Sputnik. Самвел Бабаян Тошкентнинг “Локомотив” клуби бош мураббийи этиб тайинланди. Клуб футболчилари янги мураббий қўл остида дастлабки машғулотни ўтказишди. Бу ҳақда “Локомотив” матбуот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, “Локомотив” Суперлиганинг 12-турида “Динамо”га имкониятни бой бергач, клуб мураббийлар штабида ўзгариш рўй берган. Шу пайтгача асосий жамоага устозлик қилиб келган Андрей Фёдоров истеъфога чиқарилган.

Хабарда Бабаян қўли остида дастлабки машғулот қизғин руҳда кечгани, футболчилар машғулотда астойдил ўзларини кўрсатишга ҳаракат қилишгани қайд этилган.

Умрбод ўзбек футболидан четлатилган Бабаян яна бош мураббийликка қайтиши бир ой олдин пайдо бўлганди. “Темирйўлчилар" раҳбарияти жамоанинг сўнгги вақтлардаги натижасидан қониқиш ҳосил қилмаган ва бош мураббий Андрей Фёдоровни истеъфога чиқаришга қарор қилгани ҳақида миш-мишлар болалаганди. Унинг ўрнига клуб президентининг маслаҳатчиси сифатида ишлаб келаётган Самвел Бабаян тайинланланиши ишонч билан қайд этилганди.

Бугунги кунга келиб бир ой олдин урчиган хабарлар ўз тасдиғини топди ва Самбел Бабаян расман “Локомотив” бош мураббийи сифатида қизғин машғулотларни бошлаб юборди.

Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян ва унинг штаби жаҳон чемпионатига чиқиш вазифасини уддалай олмагани учун мураббийлар таркиби бош мураббийлиги вазифасидан озод этилганди. Кейинчалик футболчиларнинг ҳужжатларини ўзгартириш ва ўз манфаатларини миллий жамоа манфаатларидан устун қўйгани учун Бабаян умрбод ўзбек футболидан четлаштирилганди. Лекин кейинчалик маълум бўлишича, Бабаяннинг дисквалификацияси у эълон қилинганидан икки ҳафта ўтиб бекор қилинган бўлган. Жорий йилнинг февраль ойида Самвел Бабаян Тошкентнинг “Локомотив” профессионал футбол клуби президентига маслаҳатчи этиб тайинлангани маълум бўлди.

237
Футбольный мяч

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати 5 июндан қайта бошланади

136
Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилгандан сўнг футбол бўйича мусобақалар ҳам вақтинча тўхтатиб қўйилган эди.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. 2020 йил 5 июндан бошлаб Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатлари баҳслари давом эттирилади. Бу ҳақда Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, ўйинлар томошабинлар иштирокисиз ўтказилади.

“Шу билан бирга футбол бўйича халқаро ва ички мусобақаларга юқори даражада тайёргарлик кўриш ҳамда уларда қатнашиш мақсадида профессионал футбол клубларига ўз ўқув машғулотларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда бошлашга ҳамда 2020 йил 5 июндан бошлаб Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатларини томошабинлар иштирокисиз давом эттиришга рухсат берилди”, - дейилган махсус комиссия ахборотида.

Эслатиб ўтамиз,  15 март куни Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилгандан сўнг мамлакатда бошқа спорт турлари қатори футбол бўйича мусобақалар ҳам вақтинча тўхтатиб қўйилган эди.

136

Олимпиада томон: Ўзбекистонда ВМХ велотрассаси қурилади

154
(Янгиланган 16:42 29.05.2020)
Республика раҳбарияти олимпия спорт турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб, спортни оммалаштириш мақсадида кенг кўламли спорт лойиҳаларини қўллаб-қувватламоқда.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Жиззах вилоятида велосипед мотокросс билан шуғулланадиган спортчилар учун ВМХ трассаси қурилиши бошланди.

ВМХ Олимпиада дастурига киритилган спорт турларидан биридир.

В Узбекистане будет построена трасса BMX

"Ҳозирда Жиззах вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раҳбарияти билан бирга трасса қуриладиган ҳудудни синчковлик билан ўрганмоқда. Таъкидлаш керакки, ушбу лойиҳа вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан амалга оширилмоқда", - деб хабар қилди Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси.

В Узбекистане будет построена трасса BMX

Ушбу трасса Украина, Франция ва Бельгия мутахассислари томонидан лойиҳалаштирилади.

Халқаро авиарейслар очилгандан кейин, объект қурилишини мутахассислар назорат қилади. Трасса жорий йилнинг сентябр ойида очилиши кутилмоқда.

ВМХ ўзи нима?

ВМХ Racing (велосипедли мотокросс) - бу спорт янги турларидан бири бўлиб, унда иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб, тўсиқли қисқа масофаларда беллашадилар. Мусобақанинг барча иштирокчилари пойгани спорт тури билан бир хил номдаги велосипед турида - ВМХда амалга оширадилар.

Ушбу спорт тури Олимпия ўйинлари дастурига 2008 йилда киритилган.

154

Тиз чўккан АҚШ полицияси - фото

0
Миннеаполисда полициячилар томонидан қўлга олиш чоғида қўполлик қилинганидан кейин 46 ёшли афроамерикалик Жорд Флойд вафот этди. Бу бутун мамлакат бўйлаб кескин тартибсизликларни келтириб чиқарди.

АҚШ полиция ходимлари намойишчилар билан бирдамлик белгиси сифатида тиз чўкмоқда.

АҚШнинг турли штатларида тасвирга олинган суратларни Sputnik жамланмасида томоша қилишингиз мумкин.

0
  • Майами полиция ходимлари намойишчилар олдида тиз чўкди.

  • © AFP 2018 / Kyle Grillot

    АҚШ Миллий гвардия зобити намоийшчини бағрига босмоқда. 2.06.20.

  • © AFP 2018 / Frederic J. Brown

    Лос-Анжелес полицияси митингда тиз чўкди. 02.06.20

  • © AFP 2018 / Agustin Paullier

    АҚШ миллий гвардия зобитлари намойишчилар билан Флойд хотирасига ўтказилган митингда тиз чўкди. 02.06.20.

  • © AFP 2018 / Eva Marie Uzcategui

    Флорида штати, полиция ходими Флойд хотирасига ўтказилган митингда, 02.06.20.

  • © AFP 2018 / David Ryder / Getty Images

    Вашингтон штати, Беллевью полиция шерифи, Стив Милет намойишчилар олдида тиз чўкди.

  • © REUTERS / Courtesy Aleeia Abraham

    Нью-Йорк полицияси намойишчилар билан бирга тиз чўкмоқда. Квинс. 31.05.20.

  • © REUTERS / Dustin Chambers

    Анланта, Жоржия штати, зобитлар митингда тиз чўкиб турибди. 01.06.20.

  • © REUTERS / Paige Baretta

    АҚШ полиция ходимлари намойишчилар билан бирдамлик белгиси сифатида тиз чўкмоқда. Портланд, Орегон. 31.05.20

  • © AFP 2018 / Eva Marie Uzcategui

    Корал-Гейблс, Флорида штати, полиция тиз чўккан ҳолда турибди. 30.05.20