Макгрегор Абу-Дабидаги Нурмагомедовнинг жангига келиши мумкин - UFC раҳбари

© AP Photo/John LocherБой между Хабибом Нурмагомедовым и Конором МакГрегором
Бой между Хабибом Нурмагомедовым и Конором МакГрегором - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Макгрегор Абу-Дабида ўтказиладиган россиялик Ҳабиб Нурмагомедов ва ақшлик Дастин Пуарье жангига ташриф буюриши мумкин.

ТОШКЕНТ, 26 июн – Sputnik. Ирландиялик аралаш яккакураш жангчиси Конор Макгрегор 7 сентябрда, Абу-Дабидаги октагонда россиялик Ҳабиб Нурмагомедов ва ақшлик Дастин Пуарье жангига ташриф буюриши мумкин. Бу ҳақда UFC президенти Дэйн Уайт маълум қилди.

Бой между Хабибом Нурмагомедовым и Конором МакГрегором - Sputnik Ўзбекистон
Ҳабиб бўғувчи усулни қўллаганда Конорнинг юрагини суғуриб олмоқчи бўлган

“Охирги вақт ичида Конор позициясида ҳеч нарса ўзгармади: у Ҳабиб билан реванш жангини хоҳламоқда. Бироқ биз Ҳабибнинг сентябрдаги жангни кутишимиз керак... Конор Абу-Дабидаги жангга келиши мумкин. Эҳтимол у Ҳабиб жангида бўлади”, - деди Уайт.

UFC раҳбари фикрига кўра, Конорнинг БААда пайдо бўлиши муаммо бўлмайди.

Ўтган йил кузда Нурмагомедов Макгрегорни мағлубиятга учратди. Ҳабиб бўғувчи усулни қўллаб, тўртинчи раунгда ғалаба қозонди.

UFC амалдаги чемпион келгуси жангини америкалик Дастин Порье билан ўтказади. Жанг шу йил сентябрь ойида ўтказилиши керак.

Янгиликлар лентаси
0