СПУТНИК_Чемпионат по спортивным пощечинам

Россиялик UFC жангчиси шапалоқ мусобақасидаги нокаутга баҳо берди - видео

1115
(Янгиланган 09:16 27.06.2019)
“Мана бу бўладиган шапалоқ!”, - деб ёзди россиялик спортчи Волков.

ТОШКЕНТ, 26 июн – Sputnik. Россиялик аралаш яккакураш жангчиси Александр Волков “Тошли юзлар” беллашувида юз берган нокаут бўйича изоҳ берди.

Шапалоқ бўйича масобақа жангларнинг бирида вазни 220 кило бўлган пауэрлифтер Денис Вильданов ва 21 ёшли Сергей исмли йигит рўбарў келди. Сергейнинг вазни рақибига нисбатан анча камроқ эди.

Натижада Вильданов биринчи тарсаки ўзида рақибини нокаутга учратди.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Денис Вильданов (@denis.vildanov)

“Мана бу бўладиган шапалоқ!”, - деб ёзди Волков.

Александр Волков 37 жангда 30 мартасида ғалаба қозонди. Улардан 20 тасида нокаут билан ютди.

1115
Футбольный мяч

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати 5 июндан қайта бошланади

136
Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилгандан сўнг футбол бўйича мусобақалар ҳам вақтинча тўхтатиб қўйилган эди.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. 2020 йил 5 июндан бошлаб Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатлари баҳслари давом эттирилади. Бу ҳақда Республика махсус комиссиясининг қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, ўйинлар томошабинлар иштирокисиз ўтказилади.

“Шу билан бирга футбол бўйича халқаро ва ички мусобақаларга юқори даражада тайёргарлик кўриш ҳамда уларда қатнашиш мақсадида профессионал футбол клубларига ўз ўқув машғулотларини санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мувофиқ ҳолда бошлашга ҳамда 2020 йил 5 июндан бошлаб Ўзбекистон профессионал футбол лигаси чемпионатларини томошабинлар иштирокисиз давом эттиришга рухсат берилди”, - дейилган махсус комиссия ахборотида.

Эслатиб ўтамиз,  15 март куни Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилгандан сўнг мамлакатда бошқа спорт турлари қатори футбол бўйича мусобақалар ҳам вақтинча тўхтатиб қўйилган эди.

136

Олимпиада томон: Ўзбекистонда ВМХ велотрассаси қурилади

154
(Янгиланган 16:42 29.05.2020)
Республика раҳбарияти олимпия спорт турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб, спортни оммалаштириш мақсадида кенг кўламли спорт лойиҳаларини қўллаб-қувватламоқда.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Жиззах вилоятида велосипед мотокросс билан шуғулланадиган спортчилар учун ВМХ трассаси қурилиши бошланди.

ВМХ Олимпиада дастурига киритилган спорт турларидан биридир.

В Узбекистане будет построена трасса BMX

"Ҳозирда Жиззах вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раҳбарияти билан бирга трасса қуриладиган ҳудудни синчковлик билан ўрганмоқда. Таъкидлаш керакки, ушбу лойиҳа вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан амалга оширилмоқда", - деб хабар қилди Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси.

В Узбекистане будет построена трасса BMX

Ушбу трасса Украина, Франция ва Бельгия мутахассислари томонидан лойиҳалаштирилади.

Халқаро авиарейслар очилгандан кейин, объект қурилишини мутахассислар назорат қилади. Трасса жорий йилнинг сентябр ойида очилиши кутилмоқда.

ВМХ ўзи нима?

ВМХ Racing (велосипедли мотокросс) - бу спорт янги турларидан бири бўлиб, унда иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб, тўсиқли қисқа масофаларда беллашадилар. Мусобақанинг барча иштирокчилари пойгани спорт тури билан бир хил номдаги велосипед турида - ВМХда амалга оширадилар.

Ушбу спорт тури Олимпия ўйинлари дастурига 2008 йилда киритилган.

154

Россия ССВ COVID-19ни даволаш учун дорилар рўйхатини кенгайтирди

2
Россияда катта ёшдаги коронавирус беморларини даволаш учун дорилар рўйхатини кенгайтирилди. Янги версияда барча бўлимлар қайта ишланган ва кенгайтирилган. Хусусан, даволашнинг янги усули тақдим этилган.

ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги катта ёшдаги коронавирус беморларни даволаш учун дорилар рўйхатини кенгайтирди.

Рўйхатда ИФН-β1b рекомбинанти, ИФН-α рекомбинанти ва Умифеновир билан биргаликда қўллаш керак бўлган Фавипиравир, Гидроксизлорохин, Мефлохин, Азитромицин, Лопинавир ва Ритонавир каби дорилар кўрсатилган.

Тасдиқланган касалликни даволашнинг еттинчи методик тавсиялар версияси Россия ва хориж клиник тажрибаси асосида ишлаб чиқилган.

Янги версияда барча бўлимлар қайта ишланган ва кенгайтирилган. Хусусан, даволашнинг янги усули тақдим этилган.

Шунингдек, вазирлик тиббиёт муассасаларига келаётган барча беморлардан антитанача ва COVID-19га тест олишни тавсия қилган.

Россияда аниқланган коронавирус ҳолати 432 мингдан ошган. Шулардан 195 мингдан зиёди тузалиб кетган. 5 215 та ўлим ҳолати қайд этилган.

2