ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Ўзбекистонлик 5 нафар ўзбекистонлик боксчилар Екатеринбургда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг чорак финалга йўлланма олишди.
Улар: 52 кг вазн тоифасида - Шаҳобиддин Зоиров, 57 кг вазн тоифасида - Миразиз Мирзаҳалилов, 69 кг вазн тоифасида - Бобоусмон Батуров, 81 кг вазн тоифасида - Дилшодбек Рўзметов ва 91 кг вазн тоифасида - Баҳодир Жалоловлар бўлишди.
Кеча 17 сентябрь куни бўлиб ўтган жангда 91 килограмгача бўлган вазн тоифасида иштирок этаётган Санжар Турсунов Ҳиндистонлик рақибини енга олмади.
Энг оғир 91+ кг вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов эса украиналик рақибини енгиб чорак финалга йўлланмани қўлга киритди.
Яна бир бор эслатиб ўтамиз, бугун 18 сентябрь куни барча 5 нафар ўзбекистонлик боксчилар ўзларининг чорак финал жангларини ўтказишади.