Чемпион боксчилар Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди

458
(Янгиланган 09:50 23.09.2019)
Жаҳон чемпионатида етакчиликни қўлга киритган ўзбекистонлик боксчилар Тошкент аэропортида муносиб кутиб олинди.

ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Екатеринбургда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчиликни қўлга киритган Ўзбекистон боксчилари Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди.

Боксчиларни кутиб олиш маросимида Ўзбекистон Бокс федерацияси раиси Ачилбай Раматов ҳам иштирок этиб, йигитларимизнинг жаҳон чемпионатидаги бундай муваффақиятли иштироки билан қутлади ва Токио Олимпиадасида ҳам шундай зафарли ғалабалар тилаб қолди.

Боксчилар номидан Баҳодир Жалолов сўзга чиқиб, уларни кутиб олишга чиққан ўзбекистонлик мухлислар ва спорт муассасалари ходимларига миннатдорлик билдирди.

“Ярим тун бўлишига қарамасдан бизларни кутиб олишга чиққанингиз учун раҳмат. Биз Россияда барчангизнинг қўллаб-қувватлашингизни, дуоларингизни ҳис қилиб турдик. Насиб қилса, келаси йил Токио Олимпиадасида ҳам ўзбекистонлик боксчиларнинг нималарга қодирлигини намойиш этиб, бокс бўйича биринчи рақамли терма жамоа эканимизни кўрсатиб қўямиз”, – деди Баҳодир Жалолов.

Тадбирда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Рашид Холиқов ўз қўшиқлари билан кечага янада файз берди. Шундан сўнг боксчиларимиз карнай-сурнай наволари остида кузатиб қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, 9-21 сентябрь кунлари Екатеринбургда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида 8 нафар ўзбекистонлик боксчилар иштирок этиб, 3та олтин, 1та кумуш ва 1та бронза медаллар соҳиби бўлишган эди. 

1 / 4
Встреча боксеров в Ташкентском аэропорту
458
Кубок Азии по футболу

Ўзбекистонда Осиё кубоги-2027 ўтказилиши мумкин

110
Ўзбекистондан ташқари 2027 йилги Осиё кубоги баҳсларини қабул қилиш ҳуқуқи учун Ҳиндистон, Эрон, Қатар ва Саудия Арабистони ҳам ариза топширган.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Қитъанинг футбол бўйича энг нуфузли чемпионатларидан бири 2027 йилги Осиё кубоги Ўзбекистонда ўтказилиши мумкин. Бу ҳақда Осиё футбол конфедеренцияси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Ўзбекистондан ташқари Осиё кубоги баҳсларини қабул қилиш ҳуқуқи учун Ҳиндистон, Эрон, Қатар ва Саудия Арабистони ҳам ариза топширган.

ОФК ҳар бир талабгор аъзо ассоциация билан тендер жараёнига доир зарурий ҳужжатлар устида иш олиб боради.

XIX Осиё кубогининг расмий мезбони 2021 йилда эълон қилиниши режалаштирилган.

110
Узбекский боксер Шахрам Гиясов

Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди

224
WBA International чемпионлик камари учун кечадиган жанг АҚШнинг Оклахома штатида бўлиб ўтади. Шаҳрамга рақиб сифатида мексикалик Франциско Рохо рингга кўтарилади.

ТОШКЕНТ, 30 июн — Sputnik. Рио-2016 Олимпиадасининг кумуш медаль совриндори, профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги жангини 15 август куни ўтказади.

Посмотреть эту публикацию в Instagram

Публикация от Shakhram Giyasov Wonderboy (@shakhram__giyasov)

Жанг АҚШнинг Оклахома штати Талса шаҳрида бўлиб ўтади. Шаҳрам Ғиёсовга ушбу жангда мексикалик Франциско Рохо рақиблик қилади. Жанг WBA International чемпионлик камари учун кечади.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Шаҳрам Ғиёсов колумбиялик боксчи Дарлей Пересни 30 сонияда мағлуб қилиб,  WBA халқаро чемпиони унвонини қўлга киритган эди.

224
Эльмира Баситханова

Баситханова Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди

15
(Янгиланган 22:38 03.07.2020)
Баситханова Ўзбекистон президентининг жорий йил 3 июлдаги тегишли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

ТОШКЕНТ, 3 июл - Sputnik. Эльмира Баситханова яна Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди, деб хабар берди ССВ матбуот-хизмати.

Ўзбекистон президентининг жорий йил 3 июлдаги тегишли қарорига асосан Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимига Баситханова Эльмира Иркиновна тайинланди.

Баситханова 1958 йилда туғилган. 1981 йилда Тошкент давлат тиббиёт институти (ҳозирги Тошкент тиббиёт академияси)ни тамомлаган, тиббиёт фанлари доктори.

Тайинловга қадар Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасида фаолиятини бошлаган ва кўп йиллар бош шифокор сифатида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, сўнг Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган. Айни пайтга қадар Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.

15