Эктор Купер бош мураббий лавозимидан бўшатилди

© Ассоциация футбола УзбекистанаГлавный тренер сборной Узбекистана Эктор Купер
Главный тренер сборной Узбекистана Эктор Купер - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон терма жамоасига 1 йил мураббийлик қилган аргентиналик Эктор Купер билан шартнома бекор қилинди.

ТОШКЕНТ, 23 сен – Sputnik. Эктор Купер Ўзбекистон футбол жамоаси бош мураббийи лавозимидан бўшатилди, деб хабар қилмоқда Ассоциация матбуот хизмати.   

“Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ўртадаги мавжуд шартномани ўзаро келишувга асосан бекор қилишди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг август ойида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бошқарувига келган аргентиналик мутахассис бош жамоамизга 1 йилдан ортиқроқ муддат давомида устозлик қилди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эктор Купер ҳамда унинг бошчилигидаги мураббийлар штабига Ўзбекистон миллий терма жамоасидаги фаолияти учун миннатдорчилик билдиради ва уларга келгуси фаолиятида омад тилайди, дейилган хабарда.

Янгиликлар лентаси
0