Сурхондарёда халқаро кураш мусобақаси ғолибига 10 минг доллар топширилди

324
(Янгиланган 10:56 07.10.2019)
Ҳаким ат-Термизий хотирасига бағишланган XIV анъанавий мусобақада 47 давлатдан келган полвонлар иштирок этишди.

ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Термиз шаҳрида кеча кураш бўйича халқаро мусобақа якунланди, ғолибларга пул мукофотлари ва қимматбаҳо совғалар топширилди, деб хабар қилмоқда Халқ Сўзи.

Соревнования по курашу в Термезе

“Алпомиш“ стадионида 5-6 октябрь кунлари бўли ўтган мусобақада дунёниг 47 давлатдан келган полвонлар ғолиблик учун курашдилар. Анъанага кўра, беллашувни оқсоқол курашчи полвонлар бошлаб берди.

Соревнования по курашу в Термезе

Мусобақада эркак полвонлар - 55, 66, 73, 81, 90, +100 кг  вазн тоифасида, аёллар - 48, 57, 70, +78 кг. вазн тоифасида беллашишди.

Ат-Термизий хотирасига бағишланган анъанавий мусобақаданинг мукофот жамғармаси 100 минг долларни ташкил қилди. Мусобақаларда ўз вазн тоифасида 1 ўрин учун - 3 000 доллар, 2 ўрин учун -  2 000 доллар, ва 3 ўрин учун - 1 000 доллардан пул мукофотлари берилди. Мутлақ вазн чемпионига 10 минг доллар мукофот берилди.

Соревнования по курашу в Термезе

Мутлақ вазн бўйича финал баҳсда хоразмлик Болтабой Болтабоев сурхондарёлик Мухсин Ҳисомиддинов билан беллашди. Баҳсда хоразмлик полвон устун келди. 2 ўрин - Муҳсин Ҳисомиддинов, 3-ўрин учун тожикистонлик Дадахон Қурбоналиев ва эронлик Нафари Паҳлавоний эгалади.

324

Олимпиада томон: Ўзбекистонда ВМХ велотрассаси қурилади

152
(Янгиланган 16:42 29.05.2020)
Республика раҳбарияти олимпия спорт турларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб, спортни оммалаштириш мақсадида кенг кўламли спорт лойиҳаларини қўллаб-қувватламоқда.

ТОШКЕНТ, 29 май - Sputnik. Жиззах вилоятида велосипед мотокросс билан шуғулланадиган спортчилар учун ВМХ трассаси қурилиши бошланди.

ВМХ Олимпиада дастурига киритилган спорт турларидан биридир.

В Узбекистане будет построена трасса BMX

"Ҳозирда Жиззах вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси раҳбарияти билан бирга трасса қуриладиган ҳудудни синчковлик билан ўрганмоқда. Таъкидлаш керакки, ушбу лойиҳа вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан амалга оширилмоқда", - деб хабар қилди Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси.

В Узбекистане будет построена трасса BMX

Ушбу трасса Украина, Франция ва Бельгия мутахассислари томонидан лойиҳалаштирилади.

Халқаро авиарейслар очилгандан кейин, объект қурилишини мутахассислар назорат қилади. Трасса жорий йилнинг сентябр ойида очилиши кутилмоқда.

ВМХ ўзи нима?

ВМХ Racing (велосипедли мотокросс) - бу спорт янги турларидан бири бўлиб, унда иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб, тўсиқли қисқа масофаларда беллашадилар. Мусобақанинг барча иштирокчилари пойгани спорт тури билан бир хил номдаги велосипед турида - ВМХда амалга оширадилар.

Ушбу спорт тури Олимпия ўйинлари дастурига 2008 йилда киритилган.

152
Диёр Имамходжаев назначен исполняющим обязанности генерального директора Профессиональной футбольной лиги (ПФЛ)

Диёр Имомхўжаев ЎзПФЛ бош директори этиб тайинланди

187
Диёр Имомхўжаев бунга қадар бош директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Диёр Имомхўжаев Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси бош директори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Диёр Имомхўжаев Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти Абдусалом Азизовнинг тақдимига биноан ЎзПФЛ Ижроия қўмитаси томонидан бош директор вазифасини бажарувчи этиб тасдиқланган.

У бунга қадар ПФЛ бош директори ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.

2019 йил июнь ойидан буён ПФЛга раҳбарлик қилиб келаётган Даврон Шоқурбонов эса 25 май куни ўз аризасига мувофиқ эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган.

187

Навбатдаги инсонпарварлик ёрдами: Ўзбекистон Тожикистонга минг тонна ун жўнатди

10
Маълум бўлишича, бу галги ёрдам юки озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон, жумладан, 1 000 тонна ундан иборат.

ТОШКЕНТ, 31 май — Sputnik. Ўзбекистон Тожикистонга янги турдаги коронавирусга қарши курашиш учун навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди.

Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонаси матбуот хизматининг аниқлик киритишича, инсонпарварлик ёрдами Сурхондарё вилоятидан темир йўл орқали Душанбега олиб келинган.

Бу сафар Ўзбекистон Тожикистонга тиббиёт воситалари, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармонлар, жумладан, 1 000 тонна ун жўнатган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Тожикистонга 24 тонна дори-дармон юборгани хабар қилинган эди.

10
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси