Российский боец смешанного стиля Федор Емельяненко нокаутировал американца Чейла Соннена

Императорнинг учта жанги: Емельяненко америкалик жангчига қарши чиқади

235
Фёдор Емельяненко Япония, Европа ва Москвада жанг ўтказади. Биринчи жанг америкалик спортчига қарши бўлади.

ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Россиялик ММА жангчиси Фёдор Емельяненко хайрлашув сафари доирасида учта – Японияда, Европа ва Москвада жанг ўтказади. Спорт РИА Новости хабарига асосан.

Бу ҳақда Bellator компания промоутери Скотт Кокер маълум қилди.

Токиода ўтказилган матбуот анжуманида 43 ёшли Фёдор Емельяненко карьерасини якунлаш ҳақида ўйлаётгани ва хайрлашув сафарини Кокер билан муҳокама қилганини айтди.

Сўнгги Император 29 декабрда Япониянинг Сайтаме шаҳрида америкалик спортчи Куинтон Жексон билан жанг ўтказади.  

“Биз учта жангга келишдик, бу хайрлашув сафари доирасида янги шартнома бўйича биринчи жанг бўлади. Жанглар Японияда, Европада ва Москвада бўлади”, - деди Кокер.

235