Икки нафар ўзбекистонлик спортчи Токио-2020 Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди

471
(Янгиланган 18:05 12.10.2019)
Халқаро гимнастика федерацияси ўзбекистонлик икки нафар спортчига Токио Олимпиадаси лицензиялари тақдим этилганини расман тасдиқлади.

ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Халқаро гимнастика федерацияси ўзбекистонлик икки нафар спортчига Токио Олимпиадаси лицензиялари тақдим этилганини расман тасдиқлади.

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, Оксана Чусовитина ва Расулжон Абдураҳимов Олимпиада йўлланмаларини қўлга киритган.

“Шу тариқа ўз номини тарих зарварақларига битган Оксана фаолиятида саккизинчи бор Олимпия ўйинлари йўлланмасини қўлга киритмоқда. Регламентга кўра, ҳамюртларимиз келаси йил Токио Олимпиадасида ўзлари истаган йўналишда иштирок этишлари мумкин”, - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, Токио Олимпиадасига лицензия олган ўзбекистонлик спортчилар сони 10 нафарга етган.

471
Сборная Узбекистана по футболу

Ўзбекистон ва Эрон терма жамоалари Тошкентда ўртоқлик ўйинини ўтказади

27
Ўзбекистон ва Эрон футбол бўйича терма жамоалари 7 сентябрь куни “Бунёдкор” стадионида ўртоқлик ўйинини ўтказади.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Вадим Абрамов мураббийлиги остидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Тошкентда Эронга қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар қилмоқда.

“Эрон Ислом Республикаси футбол федерацияси билан келишган ҳолда, ушбу учрашув 7 сентябрь куни “Бунёдкор” стадионида бўлиб ўтиши белгиланди”, - дейилган хабарда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичидаги қолдирилган учрашувларни октябрь ва ноябрь ойларида ўтказади. Ушбу баҳслар олдидан МТЖ учун сентябрь ойида Тошкентда ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 4 сентябрь куни Ўзбекистон ва Тожикистон миллий терма жамоаларининг ўртоқлик ўйини режалаштирилгани хабар қилинган эди.

27

"Хумо" юлдузлари қайси жамоаларга ўтиб кетишди?

59
(Янгиланган 16:48 08.07.2020)
Тошкент хоккей клуби Олий лигада танаффусга чиқиши муносабати билан унинг таркибидаги легионерлар бошқа жамоаларга ўтишди. Батафсил инфографикамизда томоша қилинг.
© Sputnik /

Маълумки, 2020 йилнинг 17 апрел куни "Хумо" хоккей клуби Олий лигада бир йил танаффус эълон қилган эди. Ўтган вақт ичида жамоа сафидаги легионер хоккейчилар ўзларига бошқа жамоалар топишга улгуришди. 

Хусусан, Артём Воронин ва Павел Синявский Ханти-Мансийскдаги "Югра" жамоаси билан, дарвозабон Роман Смирягин, ҳимоячилар Арсений Ерохин ва Надир Ислямовлар - Тольяттининг "Лада" жамоаси билан шартнома имзолашди. 

Шунингдек Константин Гавриленко ва Глеб Летов, Артём Попитич, Дмитрий Мехоношинлар эса Уралдаги энг таниқли клублардан бири - "Молот - Прикамья" клуби билан шартнома имзолашди. Павел Новожилов ва Антон Богацкийлар эса Тамбов хоккей жамоаси билан шартномалар имзолашди. 

"Хумо" собиқ юлдузлари қайси жамоаларга ўтгани ҳақида батафсил инфографикамизда томоша қилинг. 

 

59

Ўзбекистонда коронавирус: 8 июль асосий хабарлари

48
(Янгиланган 19:28 08.07.2020)
Бугуннинг ўзида 198 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 6 888 нафарга етди.

ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.

Бир сутка давомида 395 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10 982 нафарни ташкил қилмоқда.

Даволаниш кўрсаткичи

Бугуннинг ўзида 198 нафар бемор тузалиб, реабилитацияга кузатилди. Республика  бўйлаб жами соғайганлар сони 6 888 нафарга етди.

Айни пайтда 4 052 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 24 нафар бемор оғир аҳволда, 13 нафар бемор ўта оғир аҳволда.

Ўлим ҳолати

Учтепа туманида яшовчи 64 ёшли Б.К. (эркак киши) 1 июлдан Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси реанимация бўлимида юрак ишемик касаллиги, стенокардия, гипертония, қандли диабетнинг 2-тури, нафас етишмовчилигининг 1-2-даражаси, сурункали буйрак етишмовчилиги ташхиси билан даволаниб келган.

2 июль куни ундан "COVID-19" инфекциясига намуна олинган ва касаллик тасдиқланган. Охирги 8 йил давомида у паркинсон касаллиги билан диспансер назоратида бўлган. Бемор 2019 йил 1 июль куни бош мияда қон айланишининг ўткир бузилиши ишемик турини ҳам ўтказган.

Реанимацион муолажаларга карамай, бемор ўткир юрак қон-томир ва нафас етишмовчилигидан вафот этди.

Республикада карантин яна кучайтирилади

Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашуви туфайли карантин чоралари кескин кучайтирилади. Автотранспорт ҳаракати ва йирик жамоат объектлари фаолияти чекланади. Бу ҳақда тўлиқ.

Шифохоналарда ётоқ ўринлари қолмади

Ўзбекистонда шифохоналарда COVID-19 билан касалланган беморлар учун мўлжалланган ётоқ-жойлар қолмади. Бу ҳақда коронавирусга қарши курашиш штаби вакили Ҳабибулла Оқилов АОКАдаги брифингда маълум қилди.

“Соғлиқни сақлаш тизимидаги ресурслар бугунги кунга келиб поёнига етди, десак муболаға бўлмайди. Бугун шифохоналарда койка ўринлари тўлган. Барча шифокорлар жалб этилган. Шу боис махсус комиссия билан келишган ҳолда симптомсиз беморларни уйда даволанишларига рухсат бердик”, - деди у.

Оқилов бошқа сурункали касаллиги бор беморларнинг қанчаси даволана олмагани, қанчаси вафот этаётгани ҳақидаги статистика йўқлигини айтди.

“Агар ҳар куни 1000 та коронавирус касаллиги аниқланса, Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими ўлади”, - деб қўшимча қилди Оқилов.

Чартер жадвали ўзгарди

Чартер рейслари жадвали Республика махсус комиссияси томонидан қайта кўриб чиқилди.

6 – 19 июль кунларига режалаштирилган 19 та парвоздан 13 таси амалга ошириш белгиланди, жумладан Россиядан 9 та парвоздан 5 таси амалга ошириш режалаштирилган. Москвага 6 тадан 3 та, Санкт-Петербургга 2 тадан 1 та парвоз амалга ошириш кўзда тутилди. Владивостокка махсус рейс сақлаб қолинди. Дубайдан эса парвоз бекор қилинган. Янги парвозлар жавдали.

Эпидемиологик вазият яхшиланиши билан хорижий давлатлардаги Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш мақсадида талаб юқори бўлган йўналишларда рейслар сонини сезиларли даражада кўпайтириш чоралари кўрилади.

Чегарадаги фуқаролар

Ташқи ишлар вазирлиги Россия-Қозоғистон чегарасидаги “Маштаково” назорат-ўтказиш пункти яқинида ва Оренбург вилояти Бузулук шаҳрида ватандошлар тўпланиши юзасидан баёнот берди.

Россия ҳудудида бўлиб турган фуқаролардан чеклов чораларига тўғри баҳо беришларини, Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш пунктларига боришга уринмасликларини, ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини ва ўзларининг ва атрофдагиларнинг соғлиғини хавф остига қўймасликларини яна сўралган.

Ўзбекистон фуқаролари чартер рейсларини ташкил этиш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарорига биноан ҳамда мунтазам “сариқ” ва “яшил” рейслар қайта ташкил этилишига кўра ватанга қайтадилар.

Шунингдек, ТИВ Қозоғистон билан чегарадаги “Жибек жоли” – “Ғишт-Кўприк” назорат-ўтказиш пункти яқинида тўпланган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат қилди. Қайд этилишича, техник сабабларга кўра сўнгги кунларда ватандошларнинг давлатлараро чегарадан ўтишлари чекланган миқдорда амалга оширилган.

“Жибек жоли” ўтказиш пункти орқали республика фуқароларининг Ўзбекистон ҳудудига чекланган ҳолда кириши билан боғлиқ барча муаммолар тез муддатда ҳал қилинади.

Тест онлайн бўлмайди

Турли манбаларда давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари онлайн бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон президентининг 2019 йил 14 майдаги “Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ҳамда тест синовларини ўтказишнинг аниқ муддатлари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан белгиланади.

Ҳозирги кунда Давлат тест маркази томонидан тест синовларини ҳар йилги шаклда, катта сиғимли биноларда, санитария-гигиена талабларига риоя этилган ҳолда ўтказиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Дунё саломатлиги

Сўнгги маълумотларга кўра, инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 11,8 миллиондан ошди, 544 минг киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (2,9 млн), Бразилияда (1,6 млн), Ҳиндистонда (742 минг).

48