Ўзбекистон-Саудия Арабистони учрашувини бошқарадиган ҳакамлар маълум бўлди

© Ассоциация футбола УзбекистанаМатч Узбекистан-Саудовская Аравия рассудит бригада арбитров из Японии
Матч Узбекистан-Саудовская Аравия рассудит бригада арбитров из Японии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон МТЖ 14 ноябр куни Жаҳон чемпионати-2022 саралаш баҳслари доирасида Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади.

ТОШКЕНТ, 12 ноя – Sputnik. Ўзбекистон – Саудия Арабистони учрашувини япониялик ҳакамлар бошқаради. Бу ҳақда ЎФА хабар қилмоқда.

Сборная Узбекистана по футболу - Sputnik Ўзбекистон
“Оқ бўрилар” ўз майдонида Қирғизистонни мағлуб этди

Ўйин бош ҳаками – Рюжи Сато. Унга қанотларда ҳамюртлари – Ҳироши Ямаучи ҳамда Жун Миҳара ёрдам беришади. Захира ҳаками – Юдаи Ямамото. 

Ўйин назоратчиси иорданиялик Омар Муса Халаф Абу лум, комиссар эса малайзиялик Моҳд Сайфиддин Абу Бакар.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 14 ноябр куни Жаҳон чемпионати-2022 саралаш баҳслари доирасида Саудия Арабистони билан баҳс олиб боради.

Ўзбекистон Жаҳон чемпионати-2022 саралаш босқичининг “D” гуруҳидан ўрин олган. Гуруҳда Ўзбекистон терма жамоасига Саудия Арабистони, Фаластин, Яман ҳамда Сингапур термалари рақиблик қилади.

Илк учрашувда Ўзбекистон Фаластинга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Шундан сўнг Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ўртасидаги шартнома ўзаро келишувга асосан бекор қилинди. Жамоа янги бош мураббий Вадим Абрамов бошчилигида кейинги ўйинларни Яман ва Сингапурга қарши ўтказиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонган эди. Куни кеча Қирғизистон жамоасига қарши ўтказилган ўртоқлик учрашувида ҳам "оқ бўриларнинг" қўли баланд келди. 

Янгиликлар лентаси
0