Узбекский боксер Хасанбой Дусматов

Ҳасанбой Дўсматов профессионал боксдаги фаолиятини нокаут билан бошлади видео

550
Дўсматов 6 раундга мўлжалланган жангнинг иккинчи раундида мексикалик боксчи Хесус Сервантес Виллануэвани ер тишлатди.

ТОШКЕНТ, 17 ноя - Sputnik. Ўзбекистонлик боксчи Рио-2016 Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов ўзининг проф боксдаги дебют жангини ғалаба билан бошлади.

Жанг Мексиканинг Сан-Мигел-де-Аленде шаҳрида бўлиб ўтди.

Дўсматов 6 раундга мўлжалланган жангнинг иккинчи раундида мексикалик боксчи Хесус Сервантес Виллануэвани ер тишлатди.

Ўзбекистонлик бокси уни қўллаб-қувватлаган барча инсонларга ўз миннатдорчилигини билдирган ва келажакда Ўзбекистонга жаҳон чемпионлик камарларини олиб келиш учун бор кучини сарфлашини маълум қилган.

550