Матч сборной Узбекистана по футболу против Палестины

Ўзбекистон жамоаси Фаластиндан қасосини олди

463
(Янгиланган 18:57 19.11.2019)
Ўзбекистон миллий терма жамоаси жуда ҳам муҳим ўйинни “Пахтакор” майдонида Фаластинга қарши ўтказди. Реванш ўйинни десак, хато қилмаган бўламиз.

ТОШКЕНТ, 19 ноя — Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 саралашида навбатдаги баҳсни Фаластинга қарши ўтказди.

Ўйиннинг 17-дақиқасида Ҳожиакбар Алижонов ўнг қанотдан оширган тўпни Элдор Шомуродов боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди.

57-дақиқада Одил Аҳмедов тўпни Элдор Шомуродовга узатди. Шомуродов тўпни моҳирлик билан тўхтатиб олди ва рақиб ҳимоячисининг хатосидан унумли фойдаланиб иккинчи гол муаллифига айланди. Бугунги баҳс 2:0 ҳисобида "оқ бўрилар" фойдасига ҳал бўлди.

Ўзбекистон саралаш доирасидаги Фаластинга қарши илк учрашувда 0:2 ҳисобда имкониятни бой берган эди. Бугун Шомуродовнинг дубль голи эвазига Ўзбекистон Фаластинни мағлуб этди.

463