Президент Международной федерации фехтования бизнесмен Алишер Усманов

Алишер Усмонов россиялик спортчиларни ҳимоя қилди

678
Усмонов Бутунжаҳон антидопинг агентлиги раҳбарига очиқ мактуб ёзди. Мактуб нусхаси Халқаро олимпия қўмитаси президентига йўлланган.

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Ишбилармон, Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти Алишер Усмонов тақиқланган моддаларни истеъмол қилмаган росссиялик спортчиларни ҳимоя қилди. Бу ҳақда “Российская газета” хабар қилмоқда.

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) раҳбарига Крейг Ридига йўлланган мактубда Усмонов барча спортчиларнинг ўз байроғи остида халқаро мусобақаларда иштирок этишдан эҳтимолий четлатилишини қоралаган. Мактуб нусхаси Халқаро олимпия қўмитаси президенти Томас Бахга юборилган.

Усмонов “допингга қарши аёвсиз кураш судсиз жазолашга ва битта ўша қоидабузарлик учун янги санциялар қўлланишига айланмаслигини” маълум қилган.

“Айбдорларни жазолаш айбсизларни оддий инсоний ҳуқуқларидан маҳрум қилмаслиги лозим. Ушбу мақсаддан келиб чиқиш ва камситиш ва асоссиз чекловларсиз тоза россиялик спортчиларнинг халқаро мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқини таъминлашни таклиф қиламан”, - деб ёзган Усмонов.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) Россияни тўрт йил давомида йирик халқаро мусобақалардан четлашишни тавсия қилгани хабар қилинган эди.

WADA ижроия қўмитаси якуний қарорни 9 декабрда қабул қилиши керак.

678
Теглар:
WADA, Алишер Усмонов, спорт
Мавзу бўйича
WADA Россияни халқаро мусобақалардан 4 йилга четлаштириш пайида
Лавров WADA᾽нинг Россияни четлатиш тавсиясига муносабат билдирди

ФИФА Ўзбекистонда VAR тизимидан фойдаланишга расман рухсат берди

66
ФИФА 2021 йилги мавсумда ЎФА ҳамда ЎзПФЛ томонидан ташкил этиладиган футбол учрашувларида VAR тизимини қўллашга рухсат берди.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. ФИФА Ўзбекистонда 2021 йилги мавсумдан бошлаб футбол учрашувларида VAR (Video Assistant Referee, видео ёрдамчи ҳакам) тизимидан фойдаланишга рухсат берди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, ЎФА барча тегишли ҳужжатларни ФИФА VAR платформасига юклаган. Шунингдек, ўзбекистонлик VAR тизими мутахассисларининг 2020 йилги синов ўйинларида қайд этган натижалари ФИФА томонидан инобатга олинган.

“Шу сабабли ФИФА 2021 йилги мавсумда ЎФА ҳамда ЎзПФЛ томонидан ташкил этиладиган футбол учрашувларида VAR тизимини қўллашга рухсат берди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, президент фармони билан 2021 йилги футбол мавсумидан бошлаб Суперлига жамоалари ўртасидаги учрашувларда адолат ва шаффофликни таъминлаш мақсадида VAR тизимини жорий этиш белгиланган эди.

66
Председатель Правления акционерного общества «Узбекнефтегаз» Мехриддин Абдуллаев

“Ўзбекнефтгаз” раҳбари “Бунёдкор” футбол клуби президенти этиб тайинланди

101
“Бунёдкор” футбол клуби Кузатув кенгашининг йиғилишида клубга янги президент тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.

ТОШКЕНТ, 2 мар — Sputnik. “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев “Бунёдкор” футбол клуби президенти этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

1 март куни бўлиб ўтган “Бунёдкор” футбол клубининг Кузатув кенгаши йиғилишида клуб моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишини таъминлаш ва бошқа бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинган. Бундан ташқари, клубга янги президент тайинлаш масаласи ҳам кўриб чиқилган.

“Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқарув раиси Меҳриддин Раззоқович Абдуллаев расман “Бунёдкор” футбол клуби президенти этиб тайинланди”, - дейилган хабарда.

"Ўзбекнефтгаз" эндиликда жамоанинг бош ҳомийси бўлади. Илгари "Ўзтрансгаз" бўлган.

Меҳриддин Абдуллаев 1969 йил Бухоро вилояти Жондор туманида туғилган. Мутахассислиги – иқтисодчи, ҳуқуқшунос. У 2020 йил январидан "Ўзбекнефтгаз"га раҳбарлик қилиб келмоқда. Шунингдек, у Ўзбекистон  Молия вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон миллий банки ва Ўзбекистон Ҳисоб палатасида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган.

101

Ўзбекистон ҳаётида аёллар ҳиссаси

0
Ўзбекистон ижтимоий ва иқтисодий ҳаётида аёллар ҳиссаси йил сайин ортиб бормоқда. Бошқарув тизимида аёллар ишлаётган корхоналар улуши 26%дан ошган. 
© Sputnik

Бугунги кунда Ўзбекистонда 17 миллиондан ортиқ аёллар яшайди. Сўнгги йилларда аёллар ўртача умр давомийлиги ўсиб, ўртача 77,4 ёшни ташкил қилди. 

Айтиш жоизки, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳалари, маошлар нисбатан паст бўлишига қарамасдан, аёлларнинг фидокорона меҳнати туфайли муваффақиятли кун кечирмоқда. Ушбу соҳаларда банд бўлган фуқароларнинг 75%дан ортиғи аёллардир. Хизмат кўрсатиш ва савдо соҳаси ходимларининг ҳам ярмидан кўпи аёллардир.  

Ўзбекистонда сўнгги йилларда яққол кўзга ташланаётган тенденциялардан бири бу - бошқарув соҳаларида аёллар сони ошиб бораётганидир. Статистик маълумотларга кўра, аёллар таъсисчи бўлган хусусий фирмалар улуши 24 %дан ва бошқарув тизимида ишлаётган корхоналар улуши 26%дан ошган. Шунингдек Олий Мажлис палаталарида ҳам аёллар улуши 24 (Сенат) ва 33(Қонунчилик палатаси) фоизни ташкил қилмоқда. 

Батафсил инфографикамизда танишинг.

0