Россиялик боксчилар миллий байроқсиз Олимпиадага боришдан бош тортишди

CC0 / pixabay / Перчатка
Перчатка  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия терма жамоаси боксчилари Токиодаги Олимпия ўйинларига миллий байроқсиз боришдан бош тортишди.

ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Россия терма жамоаси боксчилари Токиодаги Олимпия ўйинларига миллий байроқсиз боришдан бош тортишди. Бу ҳақда Россия Бокс федерацияси бош котиби Умар Кремлев РИА Новостига маълум қилди.

Олимпиада 2016. Фехтование. Женщины. Сабля. Командное первенство - Sputnik Ўзбекистон
“Аҳмоқона қарор”: WADA қарори юзасидан спорт афсоналарининг фикри

“Болалар суд орқали байроқ остида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишни сўрашмоқда. Ҳозир Россия Олимпия қўмитаси ва РУСАДА ҳаракатларини кузатиш лозим, лекин ўзимиз ҳам ушбу қарор устидан шикоят келтириш имкониятини таҳлил қиламиз. <...> Биз учун энг асосийси, боксчилармиз Россия байроғи остида иштирок этиши ва мадҳиясиз янграшидир. Буларсиз иштирок этишнинг маъноси йўқ”, - деди Кремлев.

Шунингдек, у допинг нафақат Россиянинг, балки бутун жаҳон спортининг муаммоси эканини айтди. Унга кўра, бунда мамлакатни эмас, балки “аниқ бирор кишини ёки аниқ бир федерацияни” айблаш керак.

Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) ижроия қўмитаси Россияни йирик мусобақаларга иштирок этиш ҳуқуқидан 4 йилга маҳрум қилди. Россия етакчиси Владимир Путин ушбу қарорни сиёсийлаштирилган деб атади.

Янгиликлар лентаси
0