ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. “Пахтакор” стадиони Осиё чемпионлар лигасида мухслис йиғиш борасида олтинчи бўлди.
“Пахтакор” Чемпионлар Лигасида уй ўйинларига ишқибозлар ташрифи бўйича Ғарбий минтақада учинчи ўринда жойлашган. Стадионимиздаги ҳар бир учрашувга ўртача 24972 нафардан мухлислар келган. Бу эса Эрон грандлари “Истиқлол” ва “Персеполис”дан кейин бизнинг минтақада энг яхши кўрсаткич ҳисобланади. Бутун Осиёда эса Чемпионлар Лигасида “Пахтакор” кучли олтиликда турибди”, - дейилади клуб хабарида.
Таъкидланишича, Хитойнинг “Гуанчжоу Эвергранд” ва “Бейжинг Гоан”, Япониянинг “Урава Редс” клубларида ҳам бу борада кўрсаткич яхшироқ.
Бундан ташқари, пойтахт стадиони 2019 йил Суперлигада мухлис йиғиш борасида яхши натижа қайд этиб, иккинчи поғонадан жой олган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги "Пахтакор" марказий стадионининг бузилишига нисбатан ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари томонидан бўлаётган эътирозларга жавоб бергани хабар қилинган эди.
ТОШКЕНТ, 22 фев — Sputnik. Ўзбекистон 2022 йилги U23 Осиё кубоги мезбонлигини қўлга киритди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси матбуот хизмати хабар қилмоқда.
ЎФА 2022 йилги U23 Осиё кубоги Ўзбекистонда қабул қилиш бўйича ОФКга сўровнома юборган эди.
Таъкидланишича, ЎФА мутахассислари мазкур чемпионатни мамлакатда ўтказиш бўйича тендер жараёнига доир зарурий ҳужжатларни ОФК вакилларига тақдим этди ва кўплаб музокараларни олиб борган.
“Натижада Осиё футбол конфедерацияси U23 Осиё кубоги-2022 беллашувларини юртимиз яшил майдонларида бўлиб ўтишига розилик билдирди”, - дейилган хабарда.
2013 йилдан буён ташкил этиб келинаётган ушбу мусобақада ҳозирга қадар Ўзбекистон, Жанубий Корея, Япония ва Ироқ U23 терма жамоалари бош совринни қўлга киритган.
ТОШКЕНТ, 21 фев — Sputnik. Тошкент шаҳри 2021 йил 16 — 25 апрель кунлари оғир атлетика бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионатини қабул қилади. Бу ҳақда Спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Пандемия сабаб юзага келган узоқ танаффусдан кейин қитъанинг энг сара атлетлари Токио Олимпиадаси йўлланмаси учун кураш олиб боришади.
Қайд этилишича, ушбу мусобақада мамлакат шарафини Рио олимпиадаси чемпиони Руслан Нурудинов ҳам ҳимоя қилади.
Мазкур чемпионатда 31 давлатдан 300 дан ортиқ атлет иштирок этиши кутилмоқда.
Талъат Муродовнинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси вақтида VETERAN бирлашмаси ўз ходимларини қўллаб-қувватлаш учун бир қанча чоралар кўрган.
"Биргаликда биз кучмиз!" жамғармаси билан биргаликда бирлашма пандемия давомида Ўзбекистонда истиқомат қилувчи афғон жангчиларига ёрдам бериб келган.
"Ўтган йилнинг май ойида республикамизда рўй берган фожиа - Сардоба сув омборида юз берган ўпирилиш вақтида бизнинг 18 нафар ходимимиз ҳам жабр чеккан. Бирлашмамиз томонидан уларга янги буюмлар: пойабзал, иссиқ кийим-кечак, ёпинчиқлар етказиб берилди, сабаби, улар бошпанасиз қолишган эди", — деб ҳикоя қилди Талъат Муродов Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида.
Афғонистондаги урушда Ўзбекистондан 65 000 нафар ветеранлар иштирок этган, улардан 2000 нафари ногирон бўлиб қайтишган, кейинчалик ногиронлар сони 5000 нафарга етган, 1 565 минг ўзбек ўғлонлари бу урушда ҳалок бўлишган, 33 нафари бедарак кетган. Мустақиллик йилларида бедарак кетган ҳисобланган аскарларнинг тўрт нафари тирик топилган ва ватанга қайтарилган. Аммо 29 нафар аскар топилган эмас, уларни ота-оналари, яқинлари ҳалигача кутишади. Ўтган йилнинг ёз фаслида Ўзбекистон ҳукумати афғон урушида бедарак кетган аскарларни қидириш ишларини молиялаштириш ҳақида қарор қабул қилган.
Муродовнинг айтишича, жорий йил февраль ойининг бошида байналминал жангчилар қўмитаси вакилларидан иборат делегация Афғонистонга учган. Афғонистонда ташкил этилган учрашувлар натижасида делегация аъзоларига тўртта қабр кўрсатилган. Шунингдек, татар диаспораси томонидан яна иккита қабр аниқлангани маълум қилинган.
"Бедарак йўқолган аскарларни қидириш ишлари олиб бориляпти ва сўнгги аскарни топгунга қадар давом эттирилади", - деди Муродов.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент шаҳрида афғон уруши ветеранлари "Байналминал-жангчи" орденлари билан тақдирландилар.