Ўзбекистонлик 8 нафар боксчи WBC рейтингидан турли ўринларни эгаллади

© pixabayБоксерские перчатки
Боксерские перчатки - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бутунжаҳон бокс кенгаши(WBC) янгиланган рейтингда 8 нафар ўзбекистонлик боксчиларнинг номи турли ўринларда қайд этилган.

ТОШКЕНТ, 20 янв – Sputnik. Бутунжаҳон бокс кенгаши(WBC) янгиланган рейтингда 8 нафар ўзбекистонлик боксчиларнинг номи турли ўринларда қайд этилган.  

Юношеская сборная Узбекистана по боксу - Sputnik Ўзбекистон
Мўғулистонда бокс бўйича Осиё ёшлар чемпионати бошланди

Қайд этилишича, айни вақтда ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифаси вакили Қудратилло Абдуқаҳҳоров IBF рейтингида биринчи, WBO рейтингида 8-ўринни эгаллаган.

Супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган ўзбекистонлик Азизбек Абдуғофуров олдинги поғонасини сақлаб қолган ҳолда 2-ўринда бормоқда.

WBC томонидан бошқа рейтинглардан фарқли равишда 40 кишидан иборат рейтинг тузилиб, унда  яна олти нафар ўзбек боксчисининг номи эътироф этилган.

Жумладан, супер ярим ўрта (-69,85 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Исроил Мадримов (4-0, 4 КО) ўтган ойдагидан икки поғона юқорилаб 31-ўринни эгаллаган.

Биринчи ўта енгил (-48,99 кг) вазн тоифаси вакили Ҳасанбой Дўсматов ўтган ойдаги каби 34-ўринни, ўта оғир (+90,7 кг) вазн тоифаси вакили Баҳодир Жалолов 39-ўринни сақлаб қолган.

Супер енгил вазнда WBC Asia чемпионлик камари соҳиби Анвар Туропов эса ўтган ойдаги 40-ўрнида қолган.

Супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Шаҳрам Ғиёсов бир поғона пастлаб, 22-ўринда қайд этилган бўлса, мазкур вазн тоифасининг яна бир вакили Шоҳжаҳон Эргашев яна икки ўрин пастлаб, 32-поғонани эгаллаган.

Янгиликлар лентаси
0